"24 мартдан бошлаб Қирғизистондаги юзага келаётган вазият ва COVID-19 пандемияси эълон қилингани сабабли, тожик-қирғиз чегарасидаги барча назорат пунктлари вазият барқарорлашгунча ёпилди", - деди агентлик ҳамсуҳбати.
Унинг сўзларига кўра, ушбу чеклов мамлакатга кирган Тожикистон фуқаролари ва Тожикистонни тарк этаётган бошқа мамлакатлар фуқаролари, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек ҳукумат делегациялари аъзоларига татбиқ этилмайди.
Тожикистон илгари Ўзбекистон, Афғонистон ва Хитой билан чегараларини ёпиб қўйган эди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 24 март ҳолатига кўра, Тожикистонда COVID-19 касаллиги қайд этилмаган.
Тожикистон коронавирус туфайли Қирғизистон билан чегарани ёпди
COVID-19 коронавирус пандемияси эълон қилиниши ва юзага келаётган эпидемиологик вазият муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарадан ўтказиш пунктлари то вазият барқарорлашгунга қадар ёпилади, хабар қилди РИА Новости Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди