Кейинроқ хавфсизлик хизмати ходимлари Шариповнниг уйида тинтув ўтказдилар, тинтув вақтида араб тилида ёзилган китоблар топилди ва мусодара қилинди. Ҳозирги пайтда репортер томонидан ёзилган тўлиқсиз китобнинг қўлёзмаси ҳам мусодара қилинди.
Душанбедаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақил марказ Шариповга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишини айтди. Адвокат Абдурахмон Шарипов (қариндоши эмас, фамилиядоши) айтишича, у хавфсизлик хизматлари билан мулоқот қиляпти ва репортернинг номидан ҳаракат қилиш учун рухсатномага эга, лекин у мижозининг олдига киритилмаяпти, бу эса Тожикистон қонунчилигининг бузилиши ҳисобланади. Репортернинг дўстлари айтишича, отаси уни кўрган ва саломатлигини айтган.
29 январь кечки пайт Шарипов Душанбе шаҳар Шохмансур райони ДМХҚ офисидан бош идорага олиб кетилгани маълум бўлди.
Шарипов сўнгги ўн йиллик давомида журналист бўлиб ишлаган. Яқинда у кўп йиллик таъқиблардан кейин 2019 йил ёпилишга мажбур бўлган «Озодагон» мустақил газетасида ишлаган. Газета ходимларнинг аксарияти, жумладан, унинг асосичиси Зафар Суфи Европадан бошпана излаяпти.
«Озодагон» ёпилганидан сўнг, Шарипов Душанбеда қолган ва фрилансер бўлиб ишлашда давом этган, ҳижобли аёлларга нисбатан ҳукумат қатағонлари ва бошқа инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида ҳикоя қилган.
Шариповнниг ҳибсга олиниши бутун Тожикистон бўйлаб давом этаётган мусулмонларга қарши кенг к акциялар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги аниқ эмас.
Бош прокурор Юсуф Рахмон 28 январда журналистларга маълум қилганидек, йил бошидан 113 киши 2006 йилдан бошлаб Тожикистонда тақиқлаб қўйилган «Мусулмон-биродарлар» ташкилотига алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди.
Тожикистонда мусулмонлар таъқиб қилинишини ёритиб борган журналист ҳибсга олинди
Тожикистон махсус хизматлари аввалроқ шу ҳафта маҳаллий журналист Далер Шариповни ҳибсга олдилар, лекин улар бу ишни шарҳлаш ва унинг ҳибсга олинишини изоҳлашдан бош тортмоқдалар. Шариповнинг қариндошлари айтишича, журналист Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ёки ДМХҚ офисига маҳаллий вақт билан 28 январь соат 11 да чақирилди, шундан кейин уни ҳеч ким кўргани йўқ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси