Бу вақт ичтда унинг қатнашчилари ер шарининг турли жойларида бир катор неонацистик гуруҳлар ташкил килди, жумладан, atomwaffen division ва antipodean resistance, АҚШда 5 кишини ўлдирдилар ва Канадада теракт қилишга уриндилар. Форум қатнашчилари Андерс Брейвик, Чарльз Мэнсон ва Эрик Харрис каби миллатчи қотилларни қаҳрамон ҳисоблайдилар. Муҳитдинов АҚШлик неонацист Джеймс Мэйсондан илҳомланган ва замонавий дунё ҳалокатини фашистлар бахтининг гарови ҳисоблаган ғояларини тарғиб этган.
Нашр аниқлашича, Муҳитдинов обрўли ўзбек оиласида туғилган, лекин ўзини ярим-рус деб атаган. Унинг яқин қариндошларидан бири Нуритдин Муҳитдинов Сталинград жанги қатнашчиси бўлган, Хрущёв даврида Ўзбекистон ССР хукумати раҳбари бўлган. КПСС МК президиуми аъзоси бўлган, шунингдек Сурияда СССР элчиси бўлиб ишлаган. Муҳитдинов ота-онасига келадиган булсак, улар талабалик йилларида танишган - иккаласи хам МГИМО да ўқиган. Кейинчалик улар ажрашиб кетган. Онаси спорт журналистикаси билан шуғулланган, отаси йирик бизнесмен бўлган, МГИМО ҳомийси ва меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш фонди раҳбари бўлган. Материалда айтилишича, Муҳитдинов дастлаб МГУ да журналистликка ўқиган, бироқ кейин сиёсатшунослик факультетига ўтишга карор қилган. Кейинчалик у имтиҳонни ўтказиб юборгани учун ўқишдан ҳайдалган ва МГИМО да уша факультета ўқишни давом эттирган. Курсдошлари уни ижобий тарифлаб, одамшаванда ва заковатли киши деб айтишали.
Бунда талабалик даврида кора рангда кийинишни ёқтиргани, севимли кийими эса чунтаклари кўп тактик комбинезон бўлганини эслашади. Интернетдаги расмларда Мухитдинов ҳарбий комбинезон кийган ва балаклавада акс этган. Милитари услубига қизиқишни у ҳарбий ўтмишга аждодларига бўлган ҳурмат билан изоҳлайди.
Бунда у ўзини мета-миллатчи деб атаган ва ўз мафкурасини ишлаб чиққан. Талабалик йиллари у Слава России сўзларидан ясалган Славрос тахаллусини олган. Бунда у ўзини сталинчи деб атаган ва рус ва италян миллатчилари асарларини қизиқиш билан ўрганган
Форумни ишга туширишдан сал аввал у 2010 йил декабрда манеж майдонида миллатчилар митингига борган, сўнг безорилар полициячиларга арматура бўлаклари ва файерлар отган видеони тармоқда жойлаштирган.
Шундан кейин у "рус темир ёшлар харакати" кўп саҳифали манифестини чоп этди. У ерда куйидаги сузлар бор: "Мен болалигимдан рус эканлигимни англадим, ватанпарварлик ва миллатпарварликни шунингдек, сиёсатга қизиқиш хис килардим. Мен коммунизмдан сталинизмга йул босиб ўтдим, ундан барқарор равишда национализмга"
Муаллиф айтишича, Муҳитдиновнинг иккита "боласи" бўлган форум ва интернет журнал 2017 йил тўсатдан ёпилди. Шу муносабат билан турли тахминлар айтилди. Ультраўнглар буни гўёки ўринга эга булган Муҳитдиновга ФСБ томон дан Украина Азов баталони учун пул туплагани сабаб босим билан изохлашди. Қолаверса нашр бунинг исботини топмади. Форум ёпилишининг асл сабаби жумбоклигича қолмоқда. Мухитдинов УЗИ журналистлар билан мулоқотдан бош тортди
Хабар қилинишича, у аввалгидек Москвада яшаяпти, бироқ ҳозирги фаолият тури номаълум.
Алишер Муҳитдинов ўзбек бўла туриб ашаддий рус миллатчисига айланди
Инглиз тилидаги нацистлар учун форум деб аталмиш темир марш форумига Александр Славрос исми остида Москвада яшайдиган асли ўзбекистонлик Алишер Муҳитдинов асос солганини купчилик билмайди, хабар килади БиБиСи рус хизмати. Мухитдинов томонидан 2011 йил асос солинган форум 7 йил фаолият юритди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш