close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Патриарх Кириллнинг ҳисоблашича, конституцияда Худони ёдга олиб ўтиш керак

РПЧ раҳбарининг айтишича, Россия гимнида «Худо асрайдиган она юрт» сатри ҳам бор экан. Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл литургия интронизацияси 11 йиллигига бағишланган зиёфат пайтида Конституцияга Худони ёдга олиб ўтиш учун дуо қилишларига даъват қилди. Бу ҳақида шанба куни ўзининг Telegram каналида Москва патриархати ОАВ ва жамият билан черковнинг ўзаро муносабатлари Синодал бўлими раиси Владимир Легойда ёзди.

"Бизнинг асосий қонунимизда ҳам Худо ҳақида эслатиб ўтилиши ҳақида дуо қилайлик, ишлайлик. Агар мадҳияда «Худо асрайдиган она юрт» бўлиши мумкин бўлса, нега бу Конституциямизда ёзилиши мумкин эмас? Ҳозирча бундай эмас, лекин менимча, оддий ҳаракатлар билан ва дуолар орқали биз Худога бўлган ишонч, шахсий ва ижтимоий, сиёсий ахлоқни шакллантирадиган бундай олий ғояни Конституциямизда ҳам мавжуд бўлишини таъминлашга ёрдам берамиз, деб ўйлайман. Бугун биз бу ҳақида мунозарани бошлашимиз мумкин"- дея Патриархнинг сўзларидан иқтибос келтиради Легойда.
Синодал бўлим раиси келтириб ўтган Патриархнинг сўзларига кўра, бу кўпчилик россияликларнинг маслакларига мос келади. "Россия фуқароларининг кўпчилиги Худога ишонади. Мен фақат православлар ҳақида гапираётганим йўқ – мен шунингдек, мусулмонлар ва бошқа кўпчиликлар ҳақида гапиряпман", - дея РПЧ раҳбарининг сўзларини келтиради у.
РПЧ маҳаллий собори 2009 йил 27 январда митрополит Кириллни Москва ва Бутун Руснинг 16-Патриархи этиб сайлаган. Шу йилнинг 1 февралида Исо Масиҳ кафедрал собор ибодатхонасида унинг интронизацияси бўлиб ўтган. Шанба куни ушбу воқеанинг 11 йиллигига атаб, РПЧ руҳонийлари ва давлат ҳукумати вакиллари иштирокида тантанали литургия бўлиб ўтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase