Эслатиб ўтамизки, махсус суд Мушаррафни 2007 йил унинг ваколатлари муддатини узайтириш учун фавқулодда ҳолат жорий қилганлиги ва конституциянинг амал қилишини тўхтатиб қўйганлиги учун давлатга хиёнатда айблаб, сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилганди.
Ҳозирги кунда Дубай шаҳрида истиқомат қиладиган собиқ генерал бундай қарорни унга нисбатан "вендетта" деб атаганди.
Покистон ҳарбийлари ҳам унинг тарафини олиб, бу қарордан ҳарбий кадрлар «оғриқ ва азоб» ҳис қилишини айтган. Лекин шунга қарамай, Покистонда бошқа биронта ҳарбий етакчи ўз ҳаракатлари учун ҳеч қачон бундай ҳуқуқий оқибатларга дуч келмаганди.
Ўтган йилнинг декабрида унинг юристлар жамоаси Лаҳор олий судига 86 саҳифадан иборат петиция бериб, чиқарилган ҳукм «аномалиялар ва қарама-қарши баёнотлар аралашмаси» деб атаганди.
Шундай бўлсада, Лаҳор олий суди қарори ўлим жазосини автоматик равишда бекор қила олиши масаласи ҳали очиқ турибди.
Би-би-си хабарига кўра, 2013 йил бошланган ва Мушарраф билан боғлиқ бўлган ишлардан фақат биттаси саналган иш ҳали бошқа судга ҳам оширилиши мумкин.
Бироқ, шарқий Лаҳор шаҳридаги давлат прокурорлари ҳукми чиқарган махсус судни ташкил этиш "ноқонуний" эканлигини таъкидлаб, бунда прокурорлардан бири генерал Мушарраф ҳозирда "эркин одам" эканлигини қўшимча қилди.
"Шикоят бериш, суд таркиби, прокуратура танлови ноқонуний ҳисобланади, ғайриқонуний деб эълон қилинди ... Пировардида, қарор тўлиқ бекор қилинди", деди Иштяк А. Хан АФПга.
Мушарраф 1999 йилда бош вазир Наваз Шарифга қарши қон тўкилмасдан амалга оширилган тўнтаришдан сўнг генерал ва армия қўмондони бўлгани ҳолда ҳокимиятни эгаллаб олган эди.
У 2001 йил 11 сентябр терактларидан кейин АҚШнинг "террорга қарши урушида" асосий иттифоқчига айланди ва кўплаб суиқасдлардан қутулиб қолди.
Покистон суди Парвоз Мушаррафга чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди
Душанба куни Покистонда суд мамлакатнинг собиқ президенти Парвоз Мушаррафга махсус суд томонидан чиқарилган ўлим ҳукмини бекор қилди ва уни «конституцияга зид» деб маълум қилди. «Лаҳор олий суди Парвоз Мушарраф ҳақида қарорни бекор қилди», - деди Reuters агентлигига Мушаррафнинг адвокати Азар Сиддик.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш