Нашр семириб кетган муфтийни юк машинаси кузовига ортилаётгани фотосуратини намойиш этди. Уни полиция машинасига сиғдиришнинг асло иложи бўлмади.
Хабар қилинишича, Шифа ал-Нима — охирги пайтларда ҳибсга олинган ИШИДнинг энг йирик етакчиларидан бири. У террорчиларнинг диний етакчиси бўлган. Унинг фатволари бўйича олимлар ва уламолар қатл этилган, шунингдек, масжидда теракт содир этилган ва бир қатор маданий мерос объектлари, жумладан, пайғамбар Юнус алайҳиссалом сағанаси вайрон қилинган.
Сурияда ИШИДга қарши курашда ёрдам берган Британия ҳарбий маслаҳатчиси Мэйсер Джиффорд (Macer Gifford), Twitter саҳифасида ушбу ҳибсга олишни шарҳлар экан, муфтийни «Юлдузлар жанги» персонажи Джабба Хатт билан қиёслайди. «У эркаклар, аёллар ва болаларнинг қатл этилиши учун жавобгар. Бу ҳайвон одамларни зўрларди ва ўлдирарди», — деб ёзади Джиффорд. У, шунингдек, ироқликларга террорчини осиб ўлдиришда муваффақият ҳам тилади.
27 октябрда АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида эълон килганди. Унинг сўзларига кўра, махсус операция натижасида шунингдек, унинг гумашталари ва бир қанча жангарилар ҳам йўқ қилинган.
Семириб кетган ИШИД муфтийсини ҳибсга олиш учун юк машинаси керак бўлди
«Ислом давлати»нинг семириб кетишдан азият чекадиган муфтийси Шифа ал-Нима Ироқнинг Мосул шаҳрида хибсга олинди. Уни транспорт воситасида манзилга етказиш учун юк машинаси керак бўлди, хабар қилади The Daily Mail Ироқ махсус хизматларига ҳавола қилган ҳолда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди