ГУР вакили Андрей Юсов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг касалликлари оғирлашганини айтди.
"Ҳа, ҳақиқатан ҳам, уруш жиноятчиси Қодиров оғир аҳволда эканлиги ва бундай оғир ҳолатга олиб келган касалликлар кучайгани ҳақида маълумот бор", деди ГУР вакили Андей Юсов.
Юсовнинг сўзларига кўра, Чеченистон раҳбарининг оғир аҳволи ҳақидаги маълумотлар турли манбалардан тасдиқланган.
Таъкидланишича, гап жароҳатлар ҳақида кетмаяпти.
"Маълумотлар тиббий ва сиёсий доиралардаги турли манбалардан тасдиқланган. Гап жароҳатлар ҳақида эмас. Бошқа тафсилотлар қўшимча тушунтиришга муҳтож.
У узоқ вақтдан бери касал бўлиб, гап тизимли соғлиқ муаммолари ҳақида кетяпти.
Аммо сўнгги бир неча кундан бери унинг аҳволи оғир", - деди разведка ходими.
Рамзан Қодиров оғир аҳволда, - ГУР
ГУР вакили Андрей Юсов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг касалликлари оғирлашганини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси