Юрий Чайка Ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди
Президентнинг Шимолий Кавказ федерал округи бўйича вакили, Кавказдаги энг йирик масжидлардан бирини очган Юрий Чайка 1-даражали "Уммат олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Байрам тантаналари якунида давлат хизматчисига мукофотни Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Бердиев Ислом динини ривожлантириш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш ва жамиятда маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берди.
Шимолий Кавказнинг уч республикаси Россияда чақалоқлар ўлими кўрсаткичлари бўйича етакчилик қилмоқда
Чеченистон Россия ҳудудлари орасида чақалоқлар ўлими коэффициенти аянчли рейтингида биринчи ўринда туради. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ингушетия ва Доғистон эгаллади. Бу маълумотлар Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумда эълон қилинди, деб хабар беради "Кавказ.Реалии".
Шимолий Кавказ энг соғлом минтақалар рейтингида етакчилик қилмоқда
Доғистон Республикаси аҳолининг соғлом турмуш тарзига мойилллик рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида 30 сентябрь, душанба куни эълон қилинган «РИА Новости» тадқиқот натижаларида айтилади. Иккинчи ўринни Чеченистон Республикаси, учинчи ўринни Қабардин-Болқор Республикаси эгаллаган. Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Кавказ қарийб уч йилдан бери рейтингда етакчилик қилмоқда. Охирги ўринларни эса Узоқ Шарқ ва Узоқ Шимол эгаллаган.