close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистонда АҚШ ҳомийлигида минтақавий ҳарбий машқлар

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳомийлигида Тожикистонда бу мамлакат қуролли кучлари АҚШ, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва Покистон ҳарбийлари билан бирга машқ қилмоқда. Дастур 10-августда бошланган, 20-августда тугайди.
Бу дастур 2004-йилдан бери ҳар йили ташкил қилинган, аммо коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган эди. Бу йилдан яна жонланди.

АҚШнинг Душанбедаги элчиси Жон Поммершем дейдики, бу машғулотлар Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари зобитлари иштирокида кечган энг йирик тренингдир.
"Бу машқлар Марказий Осиё хавфсизлиги учун хизмат қилади, жумлададн глобал таҳдидларга қарши чора кўриш, ахборот алмашинуви ва бирдамликни кучайтиришга ҳисса қўшади", - дейди Поммершем.
Йиллик дастурдан мақсад, дея тушунтиради АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси, барқарорликни таъмнлаш учун зарур кўникмаларни чархлаш, контртерроризм, минтақавий ҳамкорлик ва икки минтақа қуролли кучларини бир-биирга яқинлаштиришдир.
Тожикистон ва АҚШ ҳарбийлари Фахробод мажмуасида алоҳида машқ ҳам ўтказмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase