“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, ҳибсга олишлар мамлакатнинг саккиз вилоятида ўтказилган махсус амалиётлар чоғида амалга оширилган. Туркия матбуоти хабарига кўра, Туркия прокурори Моссаднинг Туркияда хорижликларни таъқиб қилиш режасига алоқадорликда гумон қилинган 46 нафар шахсни ҳибсга олишга буйруқ берган, улардан 33 нафари ҳибсга олинган, қолган 13 кишини қидириш ишлари ҳозирда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, Исроил разведка хизматлари Туркияда хорижликларни, жумладан ХАМАС ҳаракати аъзоларини ўғирлаб кетиш, шунингдек, Туркия ҳудудида яшовчи фаластинликлар ҳақида маълумот олишни режалаштирган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған яқинда Исроилни Туркия ҳудудида ХАМАС етакчиларига ҳужум қилишга уринса, “катта тўлов” тўлаши ҳақида кескин огоҳлантирди.
Туркияда Моссаднинг 33 нафар жосуси ҳибсга олинди
Туркия Исроил миллий разведка хизмати Моссадга жосусликда гумон қилинган 33 кишини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар, уларнинг миллати аниқ айтилмаяпди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|