Бундай марказларда бошпана топган 30 мингга яқин одам Исроил зарбаларининг нишонига айланди
Исроил армияси Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги 5 та бошпанада жойлашган 30 минг кўчирилган одамларни нишонга олди.
Бу ҳақида Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилган.
Матбуот хизматининг эслатишича, аввалроқ Исроил расмийлари ушбу марказлар хавфсиз деб даъво қилишган ва Фаластинликларни у ерда бошпана олишга чақиришган.
Ғазо расмийларига кўра, «Ақсо» университети, «Холидия» ва «Ал-Меваси» мактаблари биноларидаги бошпаналар, хусусан, Исроил армияси томонидан тўғридан-тўғри ҳужумларга учраган. Берилган зарбалар натижасида кўплаб ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор.
Баёнотда таъкидланишича, Исроил Фаластин халқига, биринчи навбатда бошпанадаги одамларга қарши барча жиноятлар учун жавобгардир.
Ғазо ҳукумати жаҳон ҳамжамиятини урушни тугатиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Ғазо ҳукумати: Исроил кўчирилган одамлар учун бошпаналарга ҳужум қилмоқда
Бундай марказларда бошпана топган 30 мингга яқин одам Исроил зарбаларининг нишонига айланди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси