close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

“Геноцид айблови асоссиз”. Блинкен Исроилни оқлади

  • Чоршанба, Янв 10 2024
  • Муаллиф 

Америка Қўшма Штатлари Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб, Халқаро судга киритган даъво аризаси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишдан чалғитмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 9 январь куни Тель-Авивдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Америка Қўшма Штатлари Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб, Халқаро судга киритган даъво аризаси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишдан чалғитмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 9 январь куни Тель-Авивдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Биз Исроилга қарши Халқаро судга иш қўзғатиш дунёни бу муҳим саъй-ҳаракатлардан чалғитади, деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, геноцид айблови асоссиздир. ҲАМАС, “Ҳизбуллоҳ”, ҳусийлар ва уларни дастаклаётган Эрон Исроилни йўқ қилмоқчи", деган Блинкен.

Давлат котибининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар 7 октябрдаги воқеалар бошқа ҳеч қачон содир бўлмаслиги учун Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этади.

“Шунинг учун биз гаровда қолганларни уйларига қайтариш, гуманитар инқирозни бартараф этиш, тинч аҳоли ҳимоясини кучайтириш ва можаро тарқалишининг олдини олишга жиддий эътибор қаратмоқдамиз”, дейди у.

Маълумот учун, Жанубий Африка 2023 йил 29 декабрь куни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ва “Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисида”ги конвенцияни бузганлиги юзасидан Гаагадаги Халқаро судга мурожаат қилган. Даъвода суддан Исроилнинг Геноцид конвенциясини ва ундан келиб чиқадиган мажбуриятларни бузадиган барча ҳаракатларни дарҳол тўхтатиши сўралган.

Жорий йилнинг 11 январь куни Гаагада Жанубий Африканинг даъвоси бўйича биринчи эшитувлар бошланади. Шу куни Жанубий Африкани ҳимоя қилувчи бир гуруҳ адвокатлар ўзининг далилларини  тақдим этади. Жанубий Африка ҳуқуқий доираларига кўра, уларнинг вакиллари, биринчи навбатда, суддан вақтинчалик чора сифатида Исроилнинг Ғазо секторидаги барча ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида буйруқ чиқаришни сўрайди. Шундан сўнг, жанубий африкалик адвокатлар ишни моҳиятан кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Президенти Ицхак Герцог АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Жанубий Африканинг яҳудий давлатини Гаагадаги Халқаро Судга берган даъвосини "даҳшатли ва кулгили" деб атаганди. Жанубий Африка Президенти Кирил Рамафоса эса Халқаро судга даъво аризаси берилиши мамлакатининг принципиал позициясини ифодалашини билдирганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase