“Геноцид айблови асоссиз”. Блинкен Исроилни оқлади
Америка Қўшма Штатлари Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб, Халқаро судга киритган даъво аризаси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишдан чалғитмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 9 январь куни Тель-Авивдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Исроил хорижий давлатларга босим ўтказиб, БМТ судидан қочишга ҳаракат қилмоқда
Афтидан, Исроил элчихоналари ташқи ишлар вазирлигидан хорижий дипломатлар ва сиёсатчиларга Халқаро судда ЖАРнинг Исроилга қарши даъвоси бўйича "тўғри" позицияни эгаллашлари учун босим ўтказиш бўйича кўрсатма олган, деб хабар бермоқда Axios портали тегишли телеграммага таяниб.
Исроил телеканали: Тел-Авив Гаагада ЖАРнинг даъвоси бўйича ишнинг кўриб чиқилишидан хавотирда
Сионистик тузум Халқаро Суд Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариши мумкинлигидан ва бутун исроилпараст нарратив пучга чиқишидан хавотирда, деб хабар берди яҳудий телеканали KAN.
ЖАР муслималари шариат никоҳининг расмий мақомини тан олишни талаб қилишмоқда
Жанубий Африкадаги юзлаб аёллар мамлакатдан мусулмонларнинг шариат қонунларига мувофиқ никоҳларини тан олишни талаб қилиб, ўз ҳукуматини судга беришди.