Урушнинг кенгроқ минтақавий можарога айланишининг олдини олиш лозим. АҚШ давлат котибининг Исроилга ташрифидан мақсад ҳам мана шу. Ғазо секторини урушдан кейинги бошқарув масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш миссияси доирасида АҚШ давлат котиби Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва яҳудий давлати раҳбариятининг бошқа вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Энтони Блинекеннинг фикрича, унинг мақсади Исроилнинг ХАМАС билан уруши кенгроқ минтақавий можарога айланиб кетишининг олдини олишдир. У, шунингдек, Нетаняху билан Ғазо секторининг урушдан кейинги бошқарувини муҳокама қилди.
Яқинда Блинкен Ғазони қайта қуришда араб давлатлари ва Туркиядан ёрдам сўради; энди у Исроилни ҳам қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда.
Фаластин ҳудудининг келажаги бўйича ҳар қандай режалар амалга ошишидан олдин зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тарафдорлари Исроилда озчиликни ташкил этади. Унинг вакиллари Блинкеннинг Исроил раҳбарлари билан учрашувида ҳам ўз фикрларини билдирди.
Аммо яқин орада сулҳ бўлиш истиқболи йўқдек: Исроил армияси интенсив ҳаводан бомбардимон қилишда Ғазо жанубига чуқур кириб бормоқда.
23 000 дан ортиқ фаластинликлар аллақачон ушбу ҳужум қурбонига айланган ва Ғазонинг 2 млн 300 минг кишилик аҳолисининг деярли 85 фоизи кўчирилган.
2023 йил 7 октябрь куни Хамас ҳужуми натижасида 1200 га яқин исроиллик ҳалок бўлди, жангарилар яна 250 кишини гаровга олди.
Блинкен Исроилда кескинликни юмшатиш масалаларини муҳокама қилди
Урушнинг кенгроқ минтақавий можарога айланишининг олдини олиш лозим. АҚШ давлат котибининг Исроилга ташрифидан мақсад ҳам мана шу. Ғазо секторини урушдан кейинги бошқарув масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси