Фаластин Маҳбуслар уюшмаси, “Бутунжаҳон болалар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Исроил томонидан ҳибсга олинган фаластинлик болалар ҳақида ёзма равишда баёнот берди.
Ғазо ҳужумлари бошлаган 7 - октабрдан буён фаластинликларни қамоққа олиш воқеаси ортганига эътибор қаратилган баёнотда, Исроилнинг жорий йил бошидан буён 880 нафардан ортиқ болани қўлга олгани, улардан 145 нафари октабр ойининг ўзида қайд этилгани билдирилди.
Баёнотда, октабр ойи ҳолатига кўра Исроил қамоқхоналарида 200 нафар бола бўлгани ва уларнинг 26 нафари маъмурий қамоқда экани маълум қилинди.
Фаластин Маҳбуслар уюшмаси тунов кунги баёнотида, 7 - октабрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда, Исроил кучлари томонидан қўлга олинган фаластинликлар сонининг 2 минг 920 нафарга етганини ифода этди.
Исроил армияси блокада остидаги Ғазо секторини кучли бомбардимон қилар экан, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда ҳам босқин уюштириб, турли айбловлар билан фаластинликларни ҳибсга олмоқда.
Ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 7 – октабрдан бери Исроил кучлари ва яҳудий кўчманчилар томонидан уюштирилган ҳужумларда фаластинлик 215 киши ҳаётдан кўз юмди. "Болалар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Исроил томонидан ҳибсга олинган фаластинлик болалар ҳақида ёзма равишда баёнот берди.
Кофирлар томонидан фаластинлик қарийб 900 боланинг ҳибсга олингани айтилмоқда
Исроил кучлари томонидан жорий йил бошидан буён фаластинлик қарийб 900 нафар боланинг ҳибсга олингани маълум қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш