close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда ва улар сони 14 минг 128 нафарга етгани айтилмоқда.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда ва улар сони 14 минг 128 нафарга етгани айтилмоқда.
Жорий йилнинг 7 - октабридан бери Исроилнинг шиддатли ҳужумлари остида қўлган Ғазодаги вазият авж олмоқда.
Ғазо ҳукумати Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 828 нафарга ортиб 14 минг 128 нафарга етгани ва уларнинг 5 минг 840 нафари ёш бола, 3 минг 920 нафари эса аёл кишилардан иборат эканини қайд этди.
Тан жароҳати олганлар сони эса 33 минг нафардан ортгани ифода этилган баёнотда, уларнинг 75 фоизини аёл кишилар билан болалар ташкил этиши қайд этилди.
Баёнотда, Исроил ҳужумлари оқибатида 6 минг 800 нафар кишининг бедарак йўқолганига (4 минг 500 нафарининг жасадлари бомбардимон натижасида йиқилган бинолар остида ёки кўчаларда қолган аёллар билан болалар) эътибор қаратилиб, Исроил томонидан 46 кунда 205 нафар тиббий ходим, 22 нафар ҳарбий бўлмаган мудофаа хизмати аъзоси ва 62 нафар журналист ўлдирилгани таъкидланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase