Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ташкилоти ўртасида можаро бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 14 532 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни ХАМАС назоратидаги оммавий ахборот воситаларининг ҳукумат маъмурияти маълум қилди, деб хабар беради ОАВлар.
Бошқарма директори Исмоил Тавабтага кўра, ҳалок бўлганлар орасида 6 минг бола ва 4 минг аёл бор.
Шунингдек, у 35 мингдан ортиқ одам жароҳатланганини қўшимча қилди.
Жароҳатланганлар орасида 205 нафар тиббиёт ходими, 22 нафар фуқаро муҳофазаси кучлари ходимлари ва 64 нафар журналист бор.
“Бедарак йўқолганлар рўйхатида 7 минг киши бор, уларнинг 4 минг 700 дан ортиғи болалар ва аёллардир”, – дейди И.Тавабта.
Чоршанба куни Исроил ва ХАМАС тўрт кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлгач, И.Тавабта Ғазога, айниқса, у ердаги касалхоналар ва гуманитар муассасаларга зудлик билан ёқилғи етказиб беришга чақирди.
“Келишувга кўра, ХАМАС жангарилари 50 нафар исроиллик маҳбусни – фақат аёллар ва болаларни, Исроил эса 150 нафар фаластинликни – аёллар ва вояга етмаганларни – қамоқдан озод қилади”, – дея хабар беради чоршанба куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси.
Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 14 мингдан ошди
Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ташкилоти ўртасида можаро бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 14 532 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни ХАМАС назоратидаги оммавий ахборот воситаларининг ҳукумат маъмурияти маълум қилди, деб хабар беради ОАВлар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси