close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франциялик қўшиқчи аёл исломни қабул қилди ва ҳаж сафарига йўл олди

Унинг пули кўп, шон-шуҳрат қозонган, шунингдек, бир талай мухлислари ҳам бор эди. 23 ёшга тўлганда у 4 млн. альбом сотиб, кўплаб мукофотларга эришганди. 2007 йил келиб чиқиши кипрлик бўлган, Диам тахаллуси остида рэп қўшиқлари ижрочиси бўлган Мелани Жоржиад шоу-бизнес юлдузи орзу қилиши мумкин бўлган ҳар нарсага эришган бўлса-да, руҳоний изланишларига жавоб топа олмаганди.

Шу кунлар Маккада бўлиб турган собиқ қўшиқчи у билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида маълум қилди. «Буларнинг барчаси – пул, муваффақият, обрў-эътибор – мени бахтли қила олмади. Мен бахт изладим, мен жуда ғамгин ва ёлғиз эдим. Мен бу ер юзасида нима учун яшаётганлигимни тушуна олмасдим, – ҳикоя қилади Мелани, деб иқтибос келтиради ArabNews сайти. – Ва мен бу саволларга жавоб қидира бошладим».
2008 йил, мусулмон дугонасининг олдига меҳмонга келганда Жоржиад тасодифан унинг шом намози ўқиётганлигининг гувоҳи бўлди. Сирли бир кучга бўйсуниб, Мелани дугонасининг ёнига турди ва у билан бирга сажда қила бошлади.
Худди шу йили қўшиқчи исломни қабул қилди ва саҳнадан бутунлай ғойиб бўлди. Жоржиад турмуш тарзини буткул ўзгартирди ва ҳижобга кирди. Бу йил ёзда собик қўшиқчи 2,5 млн мусулмон диндорлари билан бирга Саудия Арабистонига ҳаж сафари юштирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase