close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мирзиёев Маккада бўлиб турган Ўзбекистон муфтийси билан телефон орқали мулоқот қилди

Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муфтий шайх Нуриддин Холиқназардан Ҳаж зиёратида бўлиб турган ўзбекистонликларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Мамлакат етакчиси муборак Ҳаж зиёратига тайёргарлик жараёнлари, яратилган шароитлар, ўзбекистонликларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради. Шайх Нуриддин Холиқназар Шавкат Мирзиёевга, аввало, муборак жойларда ибодат файзи билан юрган ҳожиларнинг саломи ва дуоларини етказди", — деб ёзмоқда матбуот хизмати.
Айтилишича, бу йил ҳам Ҳаж тадбирлари юқори савияда, тартибли ташкил этилган, ҳудудлардаги Ҳаж марказлари орқали ишлар уюшқоқлик билан олиб борилди.
“Айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Жами 15 минг 130 нафар фуқаро Ҳаж ибодатига муяссар бўлади. Уларга 300 нафар гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, ошпазлар, таржимонлар ва бошқа кўмакчилар ҳамроҳлик қилади”, — дейилади хабарда.
Бу йилдан бошлаб бир янгилик – Саудия Арабистонида бўлиб турган диний соҳа ходимлари ҳамда қори зиёратчилар томонидан Қуръони каримни хатм қилиш йўлга қўйилди. Ҳозиргача 1 минг 515 та хатм ўқилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase