2017 йил сентябрида бўлиб ўтган маросимда, генерал Мин Аунг Хлаинг 1,4 миллион доллардан ортиқ пул йиғишга муваффақ бўлди, ва бу Мянмада "этник озчиликларга қарши шафқатсиз операциялар"ни молиялаштиришни жалб қилишга кўплаб мисоллардан биридир, дейилади БМТ экспертларининг тадқиқот натижалари бўйича ҳисоботида.
111 саҳифадан иборат ҳисоботда уч нафар экспертдан иборат гуруҳ халқаро ҳамжамиятни Мянма армияси шу ном остида маълум бўлган Татмаду билан алоқаларни узишга, шунингдек, молиявий санкциялар жорий қилиш, қурол-яроғ етказиб беришга эмбарго ва истеъмолчилар бойкоти эълон килишга чақирди, хабар қилади Al Jazeera.
Ҳисоботда Мянма армиясининг қонли рейдларини молиялаштиришда иштирок этган қурилишдан тортиб ва фармацевтикагача бўлган 120 та корхона аниқланди. Шунингдек, ҳарбийларга тегишли фирмалар билан яқин алоқалар ўрнатган ёки қўшма корхоналарга эга бўлган 59 хорижий компаниялар аниқланди.
Бундай компаниялар орасида Camel ва Winston бренди остидаги сигарета ишлаб чиқарадиган Japan Tobacco International, шунингдек, Бельгиянинг Newtec фирмаси ҳам бор.
БМТ экспертлари Мянмада ваҳшийликларни молиялаштириш бўйича тармоқни аниқлади
Бирма аскарлари Ракхайн штати бўйлаб бунинг натижасида минглаб роҳинжа мусулмонлари уйларида тириклайин ёқиб юборилган ёки зўрланган қонли рейдлар уюштирганидан бир ҳафта ўтгач, Мянма армияси қўмондони маҳаллий ишбилармонлардан бу рейдларни давом эттиришга маблағ тўплаш учун зиёфат уюштирган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси