1. Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл кира ҳақи ошди. Энди йўл кира ҳақи 1400 сўмни ташкил этади.
2. Бугундан бензин нархи ҳам ошди. Эндиликда бир литр АИ-80 бензин нархи 4500 сўмга тенг бўлади (бунгача - 4000 сўм). ЭКО ёқилғи 800 сўмга қимматлашди ва 5700 сўмни ташкил қилди (бунгача – 4900 сўм). АИ-91 маркали бензин нархи биржа савдолари орқали белгиланади.
3. Бугун газ ва электр нархи ҳам ошди. 1 кубометр газ 380 сўмгача ошди (бунгача - 320 сўм). 1 киловатт электр энергияси 295 сўмни ташкил қилади (бунгача - 250 сўм).
4. Бугундан бошлаб иссиқ сув ва иссиқлик тарифлари ҳам ошди. Шундай қилиб, марказий тарзда иситиладиган иссиқлик нархи иситиладиган 1 кв.м. учун 1 772 сўмни ташкил қилади (бунгача - 1 610,99 сўм). Ҳисоблагич бўлмаган ҳолларда бир ойга бир кишига иссиқ сув тарифи 20 470 сўмни ташкил қилади (бунгача - 18 609,24). Ҳисоблагичи бўлган истеъмолчилар бир кубометр иссиқ сув учун 5 242 сўм тўлайди (бунгача - 4 765,20 сўм). Ётоқхоналар ва душ умумий бўлган уйларда иссиқ сув учун бир ойга бир кишига 15 228 сўм тўланади (бунгача - 13 843,47 сўм).
5. Бугун ОТМларга кириш учун тест имтиҳонлари якунланади ва абитуриентлар бир ҳафта давомида натижаларни билиб олишлари мумкин бўлади.