Якшанба куни минглаб фаластинликлар ҳайит намозини ўқиш учун масжидга тўпланганди.
Ийд ал-Азҳо бу йил яҳудийлар Қуддус ибодатхонаси вайрон қилинган кунни нишонлайдиган яҳудийлар мотам кунига тўғри келиб қолди. Шу куни, қоидага кўра, бу муқаддас жойга ташриф буюрадиган яҳудийлар сони ортиши кузатилади.
Полиция яҳудийлар ҳудудга киришига рухсат бериши ҳақидаги хабардан кейин кўплаб фаластинликлар масжид комплекси дарвозаси олдида йиғилди.
Ал-Ақсо масжиди ёнида қуролланган полицияга тўқнаш келган фаластинликлар: «Биз сени қалбимиз ва қонимиз билан қутқарамиз, ал-Ақсо» деб қичқиришарди.
Қизил Ярим ой жамияти 61 нафар фаластинликнинг яралангани, шунда 15 киши касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар қилади.
Тўқнашувдан кейин полиция яҳудийларни комплексга киритди. 1300 га яқин яҳудий якшанба куни бу ерга ташриф буюрди, хабар қилинади ушбу комплексни бошқарадиган вақф маълумотларига кўра.
«Электрон интифада» асосчиларидан бири Али Абунимнинг маълум қилишича, Исроил фаластинликлар Ийд ал-Азҳони нишонлаётган кун «Ибодат ҳаракати деб аталмиш ҳаракат билан боғлиқ диний экстремистлар» ал-Ақсога боришига имкон бермаганида, бу кескинликнинг олди олиниши мумкин бўларди.
Абунима яҳудийлар байрам кунларида Исроил «диний байрамлар вақтида яҳудийларни ҳимоя қилиш учун» мусулмонлар ҳаракатланиши, Қуддусга кириши ёки муқаддас жойларга ташриф буюришини тақиқлаб, босиб олинган Ғарбий соҳил ва Ғазо секторини тўлиқ ёпиб қўйишини қўшимча қилиб айтди.
«Бироқ Ийд ал-Азҳода Исроил бунинг аксини қилди: мусулмонларга иғво қилиш мақсадида диний экстремистлар ал-Ақсога йўл олишига рухсат берди, ўйлайманки, бу мутлақо тушунари бўлиши керак, чунки бу шунчаки муқаддас жойда ибодат қилиш истагидаги тақводор яҳудий зиёратчилари эмасди», - деди Абунима.
«Бу Исроил ҳукумати томонидан молиялаштириладиган, унинг мақсади – ал-Ақсо масжидини вайрон қилиш ва уни яҳудийлар ибодатхонаси билан алмаштириш бўлган Ибодат ҳаракати томонидан уюштирлиган иғводир».
Эслатиб ўтамизки, Исроил ҳукумати ва обрўли мусулмон вакиллари ўртасидаги келишувга кўра, яҳудийларнинг ушбу комплексда ибодат қилиши тақиқланган.
Бироқ охирги йилларда Исроил диний миллатчилари бу бутимга қарши чиқиб, муқаддас жойларга ташрифларни фаоллаштирди. Фаластинликлар бундай ташрифларни иғво деб ҳисоблайди ва Исроил бу жойни босиб олиш истагида эканлигидан хавфсирайди.
Бунда Исроил бутун Қуддусни бирлашган пойтахт сифатида кўриб чиқади, фаластинликлар эса босиб олинган Шарқий Қуддус уларнинг бўлғуси давлати пойтахти бўлишини истайди.
Ал-Ақсо: мусулмоннинг байрами - яҳудийнинг мотами
Шу кунларда бутун дунё мусулмонлари томонидан нишонланаётган Ийд ал-Азҳо муқаддас байрами, афсуски, ҳамма жойда ҳам тинчлик ва хотиржамлик вазиятида ўтаётгани йўқ. Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусда ал-Ақсо масжидидан фаластинлик мусулмонларни ҳайдаб чиқариш учун кўздан ёш оқизадиган газ, резина ўқлар ва шовқин гранаталари қўллади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди