Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш, кўпчилик умрига зомин бўлгани боси Исроилни Байт Лаҳия ва Ғазода уюштирган ҳужумлари юзасидан кескин қоралади.
БМТ Матбуот хизмати котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ, кундалик матбуот анжуманида Гутерришнинг муносабатига эътибор қаратди.
Исроилнинг Байт Лаҳияга қарши уюштирган ҳужуми оқибатида ўнлаб инсон жон бергани ва улар орасида аёллар ва болалар ҳам борлигини ифода этган Ҳақ:
«Бош котиб Ғазода қурбонлар сони ортиб бораётганини кескин қораламоқда», - деган ифодаларга ўрин берди.
Ҳақнинг таъкидлашича, Бош котиб Ғазо шимолидаги вазиятнинг ёмонлашгани ва оммавий кўчирилишидан чуқур хавотирда.
Гутерришнинг тинч аҳоли ҳар доим ҳимоя қилиниши кераклигини таъкидлаганини билдирган Ҳақ, инсонпарварлик ёрдами ва қидирув - қутқарув гуруҳлари хизмати қулайлаштирилиши зарурлигини билдирди.
Ҳақ, Гутерришнинг Исроилнинг шифохоналарни нишонга олган ҳужумлари усиз ҳам ёмон аҳволдаги гуманитар инқирозни чуқурлаштирганини таъкидлаб, «Шифохоналар нишонга олинмаслиги шарт!» - деди.
Бош котиб зудлик билан ўташкесимни йўлга қўйишга чақирганини ифода этган котиб, халқаро гуманитар ҳуқуқ соҳасидаги қонунбузарликлар мисли кўрилмаган даражада эканини ўз сўзига илова этди.
Гутерриш Исроилни кескин қоралади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш, кўпчилик умрига зомин бўлгани боси Исроилни Байт Лаҳия ва Ғазода уюштирган ҳужумлари юзасидан кескин қоралади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|