«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун 20 йилдан бери биринчи марта қайта кўриб чиқиляпти. Ўзбекистон бу жараёнга халқаро экспертларни жалб қилиш ниятида», - дейилади хабарда.
Республикамизда 2200 дан ортиқ диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 90 фоизи исломий ташкилотлар ҳисобланади. Республикада 157 та насроний ташкилотлар, шунингдек, яҳудийлар, кришнаитлар, бахаи ва буддистлар ташкилотлари фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида қайд қилинишича, «яқин келажакда қонун лойиҳаси диний эркинлик масалалари бўйича махсус топшириклар бўйича америка элчиси Сэм Браунбэк офисига, АҚШ Хельсинкски комиссиясига, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюрога (БДИПЧ) ва диний эркинликлар масаласи бўйича БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шахидга халқаро экспертлар баҳосини бериш учун етказилади».
Ўзбекистон Россия билан бир қаторда, американинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган мамлакатлар рўйхатидан ўрин олган. Бироқ 2018 йил охирида давлат департаменти мусулмон мамлакатни қора рўйхатдан чиқарди.
Ўзбекистонда диний қонунчилик эркинлаштирилармиш
Ўзбекистон 1991 йил қабул қилинган, сўнгги ўзгаришлар эса 1998 йил киритилган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонунни халқаро экспертлар кўмагида қайта кўриб чиқади. Бу ҳақида якшанба куни мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси