«Голланд батальонлари ҳарбийлари 350 нафар эркакни эвакуация қилишда ноқонуний ҳаракатлар амалга оширдилар. Улар эркаклардан босниялик серблар қўлидан қутулиб қолиш имконини олиб қўйдилар», - дейилади Олий суд ҳукмида. Сребреницадаги хунрезлик қурбонларининг қариндошлари Нидерландия устидан 1995 йил мусулмонлар ҳалок бўлганлиги учун ушбу Европа мамлакатини жавобгарликка тортиш учун 2007 йилда судга бергандилар.
Голланд ҳарбийларининг фожиага алоқадорлиги ҳақида қарорга қарамасдан, Олий суд ушбу мамлакат ҳарбийлари ҳаракатлари оқибатида қурбонлар оилаларига етказилган зиён улушини улар кўрган умумий зарарнинг 10%игача пайсайтириб кўрсатди, хабар беради IslamNews сайти Euronews. га ҳавола қилган ҳолда.
Нидерландия ҳукумати ўз томонидан, суд қарорини қабул қилиши ва уни ижро этишга тайёр эканлигини маълум қилди. Жами 1995 йил июлда Сребреницада 800 га яқин мусулмон, асосан эркаклар ва ўғил болалар ҳалок бўлганди.
Олий суд Нидерландияни Сребреницада мусулмонларнинг оммавий равишда ўлдирилишида айбдор деб топди
Нидерландия Олий суди чиқарган қарорга кўра мамлакат 1995 йилнинг июлида Сребреницада 300 дан ортиқ мусулмоннинг ўлими учун қисман жавобгар, лекин Голландия бюджетидан қурбонларнинг оилаларига тўланиши лозим бўлган зиён миқдори пасайтириб кўрсатилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси