Ўтган жума куни Ўзбекистоннинг барча масжидларида жониворларни ҳимоя қилишга бағишланган хутбалар бўлиб ўтди. Имомлар хўроз уриштириш ва ит уриштиришга исломда салбий муносабат билдирилишига алоҳида эътибор қаратиб ўтдилар. Хутбалар матни Ўзбекистон мусулмонлар Бошқармаси томонидан Mehr va Oqibat жониворларни ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тайёрланди ва барча масжидларга жўнатилди.
Жониворларни ҳимоя қилиш жамияти ижроия қўмитаси раиси Тимур Ариповнинг сўзларига кўра, муфтийлик билан биргаликда амалга оширилаётган бу ҳаракатдан мақсад «мамлакатимизда кучли фуқаролик ва инсонпарварлик жамияти барпо этиш»дан иборат. Бу ҳақида Вести.uz хабар берди.