close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доналд Трамп биринчи марта уйғурлар жамоати вакиллари билан учрашди

АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни бутун дунёдан диний таъқиб қурбонлари, жумладан, уйғур аёл ва Хитойдан яна 2-3 киши билан учрашди. Оқ уйнинг Овал кабинетида 17 мамлакатдан 27 киши тўпланди, Трампнинг ўзи эса президентлик қилиб келаётган вақт давомида биринчи марта уйғурлар жамоати вакиллари блан учрашди ва Хитойда мусулмонлар таъқиб қилишини бўйича изоҳлар берди.

«Бу жуда оғир масала» (сўзма-сўз - That’s tough stuff) деди америка президенти Жавҳар Илҳомнинг Шинжондаги лагерлар тармоғи ва ўз отаси, машҳур уйғур олими Илҳом Тўхтининг қамоқда ушлаб турилиши ҳақидаги ҳикоясига жавобан.
Тўхти қизи билан бирга АҚШга Индиана университетида бир йил яшаш учун чиқиб кетишга ҳаракат қилганида Пекин аэропортида 2013 йил ҳибсга олинган, сўнгра сепаратизм авж олдирганлик билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Агар илгари Шинжондаги лагерлар ҳақида эшитмаган бўганида ҳам, Трамп аслида Трамп бўлмаган бўларди. У Илҳомдан Хитойда лагерлар айнан қаерда жойлашгани ҳақида сўради.
АҚШ президенти шунингдек, эри Хитойда бўлган Фалунгун ҳаракати аъзоси Юхуа Чжан ҳамда амакиси Шинжондаги қамоқда вафот этган тибетлик буддист Нима Лхамо ҳикояларини ҳам тинглади.
Чжан Трампни Хитой ҳукмрон коммунистик партиясига қарши чоралар куришга чақирди. «Оддий сўзлар иш бермаяпти», - деди у ва Трампга ҳам бунга рози бўлиб бош силкиб қўйди.
Трамп ИШИДнинг собиқ язид чўриси, Еобел тинчлик мукофот билан тақдирланган Надя Мурод ҳикоясини тинглаётганда янаям ўнғайсизлик рўй берди.
У президентга қандай унинг онаси ва олти нафар ака-укаси ўлдирилгани, 3000 язид эса дом-дараксиз йўқолгани ҳақида гапириб берди, бунга жавобан эса Трамп қуйидаги сўзларни айтди: «Сизга Нобел мукофоти беришибди. Ақл бовар қилмайди. Сизга бу мукофот нима учун берилди?» Бу савол, аслини олганда, биз учун ҳам қизиқ.
Оқ уйдаги учрашув АҚШ маъмурияти диний эркинликни тарғиб қилиш бўйича ўзининг иккинчи вазирлик мажлиси, бутун дунё бўйлаб диний таъқиб қурбонлари, ҳукумат амалдорлари ва диний етакчиларнинг Вашингтондаги уч кунлик йиғилиши бўлиб ўтаётган пайда рўй берди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase