Дольче ва Габбана каби дунё микёсидаги дизайнерлар яқиндагина капсулали абайя коллекциясини тақдим этди. Россия пойтахтида очилган намойишда БАА лик дизайнер Майкл Синко Дженнифер Лопес, Леди Гага, Мэрайя Кэри ва бошқа юлдузларга узун ва камтар кўйлаклар кийдирди.
Al Arabia Fashion Days бош биректори Луиза Авьенинг фикрига кўра, бу ҳали бошланиши.
— XX асрда мода ҳар ўн йилликда тобора очиқ-сочиқ бўлиб бормоқда, – деди у. – Бироқ XXI асрга келиб, ушбу тенденция аста-секинлик билан тугаб битмоқда. Биз нафақат калта юбкаларни, балки бутунлай шаффоф кўйлакларни ҳам кўрдик. Битта йўналишда қанча ҳаракат қилиш мумкин?
Янги тенденциялар излаган ҳолда дунё дизайнерлари Шарққа мурожаат қилдилар. Бундай глобал жараёнлар натижасида Москвада Араб модалар Куни ўтказилди.
— Бугунги кунда Россияда 36 миллион мусулмон истиқомат қилади, - деди Авье. – Шарқ модасига талаб жуда катта. Бунда гап фақат диний таркибий қисмлар ҳақида кетмаяпти. Мисол учун, абайя – жуда қулай либос шаклидир. Уни бегоналар нигоҳларидан яшириниш мумкин бўлган қулай ва чиройли либос сифатида кўриб чиқиш мумкин. Ўйлайманки, яқин икки-уч йилда абайя Москва учун трендга айланади.
Эксперт: абайя энг оммавий кийимга айланади
Москвада Al Arabia Fashion Days Араб модалар Куни иккинчи мавсуми очилиши бўлиб ўтди. Кўпчилик мода экспертларининг фикрига кўра, шарқона мода услуби унга хос бўлган аёлларнинг ёпиқ либослари билан бирга замонавий мода саноатида энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бирига айланмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси