close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия ҲҲК собиқ бош қўмондони 141 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда суд 2016 йил 15 июлда давлат тўнтаришига уринишга бошчилик қилган путч қатнашчиларига ҳукм эълон қилди. Анқарада ўта оғир жиноятлар бўйича 17-суд давлат тўнтаришига уриниш куни Туркия ҲК Бош штаби биносида бўлиб турган давлат жиноятчиларига ҳукм чиқарди, деб хабар беради «Анадолу».

Ҳукм Анқаранинг Синжан туманидаги қамоқ биносида эълон қилинди. Иш бўйича 224 киши гумонланувчи сифатида ўтмоқда, улар қаторида Туркия ҲҲК собиқ бош қумондони Ақин Озтюрк ҳам бор.
Суд 17 кишини 141 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди, жазони қаттиқ режимда ўташ кўзда тутилган.
Ақин Озтюрк 141 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Туркий Бош штаби кадрлар бошқармаси собиқ бошлиғи Илхан Талу ҳам 141 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ҳарбий қисмлардан танкларни олиб чиқишга буйруқ берган собиқ генерал Ахмет Биджан Қиркер қаттиқ режимли колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
TRT телеканали биносини босиб олишга буйруқ берган Президент қўриқчилари Полки собиқ қўмондони Мухсин Кутси Бариш ва жандармерия бошқармаси биноси ёнида тинч аҳолига қарат ўқ узишга буйруқ берган Эртугрул Терзи ҳам қаттиқ режимли колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase