Аввалроқ хабар берилганидек, Туркистон вилоятининг Арис шаҳрида портлаш рўй ерди. Шу аснода, ИИВ КЧС да хабар қилишларича, бугун соат 09:20 да Туркистон вилояти Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ҳудудида ўқ-дорилар омборида ёнғин ва портлаш рўй бергани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига Туркистон вилояти ДЧС ёнғинга қарши техникасидан саккизта бирлик ва 30 кишидан иборат шахсий таркиб жалб қилинди.
Шаҳар ҳокимлигининг маълумотларига кўра, Арисдан аҳоли кўчирилади. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, одамлар оиласи билан кўчиб кетмоқда. Шаҳар йўлларида тиқинлар пайдо бўлган.
Шимкент ДЧС «қайноқ линия» очган. 8 (7252) 44-94-72 телефон рақами орқали куну-тун керакли ахборот олиш мумкин.
10 йил ичида 4 та портлаш. Арисдаги фавқулодда воқеа хроникаси
24 июнь куни эрталаб, Туркистон вилояти Арис шаҳри аҳолиси шу яқинда жойлашган ҳарбий қисм ҳудудида кучли портлашлар овозидан уйғониб кетди. Ўқ-дори омборларидан бирида рўй берган ёнғин оқибатида бу ердаги ўқ-дориларнинг катта қисми портлаб кетди. Бу Туркистон вилоятида шаҳарча яқинида фавқулодда воқеалар рўй берган дастлабки ҳолат эмас.
Сўнги бор йирик воқеа 2015 йил ноябрида Арисга яқин жойда рўй берган. Ўшанда полигонда чиқитларни йўқ қилиш вақтида портловчи модда детонацияси рўй бериб, натижада технолог ҳалок бўлганди.
Бир йил олдин худди шу жойда портлаш рўй берган. 26 июнь куни ўқ-доираларни утилизация қилиш бўйича корхонада порох портлаган. Портлаш вақтида корхонада ходимлар смена алмашини бўлаётганди. Портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлиб, бир киши яраланди.
2009 йил мартда эса ўқ-доираларни утилизация қилинадиган "НПО "КазАрсенал" компанияси ҳудудида ҳам портлаш рўй берган. Дастлаб ишлаб чиқариш биноларининг бирида бошланган ёнғин оқибатида ўқ-дорилар детонацияси рўй берди. Воқеа рўй берган пайт ТОО ҳудудида 39 киши бор эди. Жанубий Қозоғистон вилоятида (ҳозирги Туркистон вилояти – муаллиф изоҳи) портлаш уч кишининг ўлимига олиб келди, 17 киши яраланди.
Кейинроқ маълум бўлишича, ўқ-дориларни утилизация қилиш бўйича корхонада хавфсизлик техникаси қўпол бузилди. Шунда ўтказилган текширув натижалари бўйича корхонанинг собиқ раҳбарлари жазо олди. Улар Жанубий Қозоғистон вилоятида портлаш рўй беришига олиб келган хавфсизлик қоидаларини бузишда айбдор деб тан олинди. "КазАрсенала" филиали директори, унинг муовини, бош муҳандис, смена бошлиғи, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис турли муддатларга ҳукм қилинди.
Арисда атом бомбаси йўқ ва у портлаши мумкин эмас. Бу каби гаплар ваҳимада айтилаётган гаплар бўлса керак.