Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда барча чет элликлар қиролликда бир йил муддатга вақтинчалик рухсатномалар бўйича ишлайди. Рухсатнома муддатини узайтириш фақат иш берувчи томонидан кафолатлар тақдим этилганда эга бўлиши мумкин. Бунда ҳукумат исталган пайт мигрантни мамлакатдан чиқариб юбориши мумкин.
Ҳозирги пайтда Саудия Арабистонида миллионга яқин чет эллик ишлаяпти, бу мамлакат аҳолиси сонининг учдан бир қисмидан ортиқдир.
Исроил фуқароларига Саудия Арабистонида ишлашга рухсат этилади
Саудия Арабистони ҳукумати яқин вақтларда Исроил фуқаролари саналган арабларга доими яшаш ва ишлаш учун рухсатнома беришни бошлайди. The Globes нашрининг маълум қилишича, бу чора қиролликка кириш тизимини ислоҳ қилишнинг бир қисми бўлиб, улардан мақсад миграция сиёсатини юмшатиш ҳисобланади. Хусусан, доимий яшаш учун визалар инвесторлар, тадбиркорлар, муҳандислар ва бошқа бир қатор касб вакилларига берилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар