Араб ёзувчиси Букер мукофоти совриндорига айланди
2019 йил нуфузи халқаро Букер мукофоти (Man Booker International Prize) совриндори Уммонлик араб ёзувчиси Жоха Алхартхи (Jokha Alharthi) бўлди, хабар берилади мукофот ташкилий қўмитасининг сайтида. Мусулмон аёл «Осмон жисмлари» (Celestial Bodies) романи учун мукофотланди. Асар Уммондаги бир оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилади, ўқувчини ўтмишдаги мустамлака давридан янги асрга мураккаб ўтишни бошидан кечарган мамлакат маданияти ва маиший ҳаётига ғарқ қилади.
Ҳижобли ёзувчи бу йил Букер мукофоти соҳибаси бўлиши мумкин
Машҳур Букер мукофоти потенциал соҳиблари «узун рўйхати»дан 2019 йил араб мамлакатидан ёзувчи мусулмон аёл ҳам ўрин олиши мумкин. Уммонлик ёзувчи аёл Жуҳи Харсийнинг «Осмон ёритқичлари» китоби «қисқа рўйхат» учун асос бўладиган, сўнгра уларнинг орасида Букер мукофоти ғолиби танлаб олинадиган 13 та нашр рўйхатига киритилди, деб хабар берди The National. Конкурс жюриси жами 108 та китобни кўриб чиқди.