Араб дунёси қанча пул ва олтин жамғарган?
13 млн квадрат километр майдони, деярли 0,5 миллиард аҳоли ва 23 мамлакат – буларнинг барчаси араб дунёсидир. Камбағал, зўрға тикланган Ироқда гуллаб-яшнаган Қатарга қараганда кўпроқ олтин тўпланган дунё. Ливия ҳам шундай. Бироқ, ҳаммасини бир чеккадан гаплашамиз.
Оскар 2021: бу йилги «Оскар» мукофотига икки араб фильми номзоди қўйилди
Тунислик режиссер-аёл Каусар Бен Ханья ва Фаластин-британиялик аёл режиссер-директори Фарах Набулси ўз фильмлари учун номзод қилиб кўрсатилди.
Араб қўшиқчиси аёлларни калтаклаш ҳақида рўй-рост гапириб, шов-шувга сабабчи бўлди
Машҳур араб қўшиқчиси Марокаш миллий телевидениеси орқали хотин-қизларга қарши ошкора фикрлари билан жанжал марказига тушиб қолди. Марокашлик қўшиқчи Одил ал-Милюди кечки ток-шоулардан бирида эр-хотинлар ўртасидаги муносабатлар мавзусида фикр билдирар экан, мунтазам равишда ўз хотинини калтаклашини уялмасдан маълум қилди.
Араб шайхининг ўғли айш-ишратдан (оргия) кейин вафот этди
Бирлашган Араб Амирликларида Холид ал-Қосимий – ғарбда машҳур бўлган стилист-дизайнер, таниқли бренд асосчиси ва мамлакат минтақаларидан бири амирининг ўғли дафн этилди. Британия ОАВ хабар беришича, ўимидан олдин у айш-ишрат ва пала-партиш жинсий алоқалар билан жўшқин оқшом ўтказган улфатлари билан бирга гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилган.
Араб дунёсини британияликлар қандай парчалаган
Босқинчилик ва қўзғолон ҳаракатларининг натижасида Араб дунёсида бугунги миллий давлатлар пайдо бўлди. Юз йил аввал арабларнинг кўпчилиги пойтахти Истанбул бўлган Усмонийлар империясининг қарамоғида яшар эдилар. Араб дунёсининг бугунги сиёсий харитаси эса турлича парчалардан ташкил топган расм-топишмоқ(пазл)га ўхшаб кетади.
Араб ёзувчиси Букер мукофоти совриндорига айланди
2019 йил нуфузи халқаро Букер мукофоти (Man Booker International Prize) совриндори Уммонлик араб ёзувчиси Жоха Алхартхи (Jokha Alharthi) бўлди, хабар берилади мукофот ташкилий қўмитасининг сайтида. Мусулмон аёл «Осмон жисмлари» (Celestial Bodies) романи учун мукофотланди. Асар Уммондаги бир оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилади, ўқувчини ўтмишдаги мустамлака давридан янги асрга мураккаб ўтишни бошидан кечарган мамлакат маданияти ва маиший ҳаётига ғарқ қилади.
Араб телебошловчиси эркаклар ҳақида «ҳақиқат»ни ҳикоя қилиб берди
Машҳур араб телебошовчи эркаклар табиати ва уларнинг аёлларга бўлган муносабатлари борасида берган изоҳлари туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ғазабига дучор бўлди. Мамлакатда Ҳамад Қалам номи билан машҳур бўлган Кувайт телебошловчиси Ҳамад ал-Али ижтимоий тармоқда эркаклар "ғайриихтиёрий равишда полигам" бўлиб, умр бўйи битта хотинни севадиган киши бўлишга қодир эмаслиги ҳақида ёзган.