Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 37 900 нафарга етгани атилган, деб ёзади Anadolu.
Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида иккита “қирғин” содир этиб, 23 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна 91 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.
Шу тариқа, Исроилнинг Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 37,9 минг кишига, ярадорлар сони эса 87,060 нафарга етди, дея қайд этди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди вазирлик.
Ғазодаги қурбон бўлган мусулмонлар сони 37 900 нафарга етди
Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023 йил 7 октябрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 37 900 нафарга етгани атилган, деб ёзади Anadolu.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|