Жоржия штати университети ва Алабама университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, «мусулмонлар» томонидан амалга ошириладиган террорчилик ҳужумлари ОАВда бошқа гуруҳлар томонидан амалга оширилган ҳаракатлардан кўра 357 фоиз кўпроқ ёритиб борилади.
Гарчи тадқиқот муаллифлари ОАВда ҳужумни ёритиб бориш даражасига таъсир этадиган турли омиллар мавжуд эканлигини қайд қилинадиган бўлсада жиноятчи дини энг кучли динлардан бири эканлигига ишончи комил.
Жамоа АҚШда 2006 йилдан 2015 йилгача ўринга эга бўлган 136 та террористик ҳужумни ўрганиб чиқди ва терроризм ҳақида Глобал маълумотлар тўпламидан олинган маълумотлардан фойдаланиб, миллий босма ва онлайн ОАВ таҳлил қилди. ушбу 136 та террористик ҳужумдан 12,5%и ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиганлар томонидан амалга оширилган экан. Қизиғи, бу воқеаларнинг ярмидан кўпи барча янгиликларда ёритиб берилган.
Бундай номутаносибликда ёритиш шунга олиб келадики, «жамият бошқа таҳдидларга эътибор қаратмасдан, «мусулмон террорчи»дан қўрқишга мойил бўлади. Кенгроқ қамраб олиш эса жамоатчилик фикрини реал воқелик билан мос ҳолатга келтириш мумкин», - дея фикр билдиради муаллифлари.
«ОАВда номутаносиб ёритиш журналистларнинг онгли қарори эканлиги ёки бундай эмаслигидан қатъи назар, бу стереотипларни мустаҳкамлайди ва бизнинг кимдан ва нима учун эҳтиёт бўлишимиз кераклигини белгилайди. Мусулмонлар томонидан амалга оширилган террорстик ҳужумларни бошқа йирик зўравонлик ҳаракатларига қараганда кўпроқ ёритиб берар экан, оммавий ахборот воситалари бундай ҳужумларнинг энг кенг тарқалган эканлигига ҳақида тасаввур вужудга келтиради», - давом эттиради муаллифлар.
Ҳукумат ҳужумлари ва қурбонлар сони таъсир этадиган бошқа муҳим омилларга айланди. Ҳукуматга йўналтирилган террористик ҳужумлар 211% ёритиб берилди. Шунингдек, тадқиқотчилар матбуотда ёритиб бериш қурбонлари сонига боғлиқ эканлигини ҳам аниқладилар – ҳар бир ўлим 46 фоиз кенгроқ қамраб олинган.
Тадқиқотга Алабама университети доценти Эрин Кернс ва Жоржия штати университети аспиранти Эллисон Бетус раҳбарлик қилди.
Жоржия штати университети профессори ва глобал тадқиқотлар институти директори Энтони Лемьенинг фикрига кўра, ушбу тадқиқот мусулмонлар томонидан амалга оширилган террористик ҳужумлар ҳақидаги фикрлар ОАВда бошқа ҳужумлардан кўра кўпроқ ёритилиши фараз ёки тахмин эмас, балки далиллар билан исботланган ҳолат эканлигини асослаб берди.
Аксар терактларнинг қурбонлари – мусулмонлар
Барча террористик ҳужумлар орасида ОАВда ўзини мусулмонларга мансуб деб ҳисоблайдиган радикал гуруҳлар томонидан содир этилган ҳаракатлар кўпроқ ёритиб борилмоқда. Янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, барча террор ҳужумлари орасида ОАВда ўзини мусулмонларга мансуб деб ҳисоблайдиган радикал гуруҳлар томонидан содир этилган ҳаракатлар кўпроқ ёритиб борилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси