Бангладеш пойтахти Даккадан 110 км узоқликда жойлашган Фени шаҳарчаси мадрасасининг 19 яшар ўқувчиси Нусрат Жаҳон Рофий (Nusrat Jahan Rafi) 6 апрель куни мактаб ҳудудида устига бензин қуйиб ёқиб юборилди. Бундан икки ҳафтача олдин, 27 март куни у полицияга мактаб директори томонидан жинсий шилқимликдан шикоят қилганди. Унинг сўзларига кўра, директор уни ўз кабинетига чақиртирган ва шилкимлик қила бошлаган, лекин у «иш жиддилашиб кетмасидан» хонадан қочиб чиқишга улгуради. Полициячилар у берган кўрсатмаларни видеотасмага ёзиб олиб, маҳаллий ОАВ тақдим этдилар, улар эса қизнинг изҳорини ошкора қилдилар.
6 апрель куни қизни унинг синфдошларидан бири калтаклашяпти деб алдаб, баҳона билан мактаб томига оиб чиқдилар. Томга кўтарилгач, бурка (исломда аёлнинг қоматини яшириб турадиган анъанавий аёллар либоси) кийган бир неча киши уни қуршаб олди ва ўз кўрсатмаларидан воз кечишни талаб қилишди. Нусрат ўз сўзларидан қайтмаслигини айтгач, унинг устига бензин қуйиб, ёқиб юборишди. Оловдан қаттиқ куйган қиз касалхонага келтирилди. Ўлимидан олдин у томда рўй берган воқеа тафсилотларини айтиб берди.
Бангладеш дунёдаги энг консерватив мусулмон мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бу мамлакатда кўплаб қизлар ва аёллар жамиятнинг ёки ўз оиласининг салбий реакциясидан қўрқиб, эркаклар томонидан шафқатсиз мурожаат ёки шилқимикларни сир тутишни афзал кўради. Шу сабабли 19 яшар Нусрат билан содир бўлган воқеа мамлакат ичкарисида ҳам, ундан ташқарида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бангладешда мактаб ўқувчиси жинсий шилқимликдан шикоят қилганлиги учун ёқиб юборилди
Жанубий Осиё мамлакатлари ОАВда мактаб директори томонидан қилинган жинсий шилқимликдан шикоят қилганидан сўнг устига бензин қуйиб ёқиб юборилган бангладешлик мактаб ўқувчиси бўлган қиз воқеаси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бангладешнинг Dhaka Tribune нашри ёзишича, рўй берган воқеага БМТ ҳам эътибор қаратди. БМТнинг Бангладешдаги доимий вакили Миа Сеппо (Mia Seppo) мамлакат ҳукуматини рўй берган воқеани адолатли тергов қилишга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси