Намозга қадар Ардерн оммага қарата қисқа мурожаат вақтида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) сўзларидан иқтибос келтирди.
«Тананинг биронта қисми оғриганда бутун тана оғриқни ҳис қилади», - деди қора рўмол ўраган Ардерн. «Янги Зеландия сизлар учун кўз ёши тўкмоқда, биз ҳаммамиз бирдаммиз».
Тинч океанида жойлашган мамлакатнинг бутун ҳудудида жума куни мотам маросими ва оммавий бедорлик маросимлари қайд этилди.
Ал-Нур масжидида намозга бошчилик қилган ва ўтган ҳафта ҳужум вақтида ҳозир бўлган имом Гамаль Фуда Крайстчерчда мотам тутаётган кишиларга «террорчининг кузларида нафрат ва ғазаб кўргани»ни айтди.
«Бугун мен худди ўша жойдан қараб турибман, Янги Зеландиялик ва бутун дунёдан ташриф буюрган минглаб кишилар кўзида меҳр-муҳаббат ва ҳамдардлик кўряпман», - деди Фуда.
«Биз Янги Зеландия мустаҳкам эканлигини, дунё бизда муҳаббат ва бирликни кўрсатдик. Бизнинг қалбимиз парчаланган, лекин биз енгилмадик».
Крайстчерчда бугун бутун Янги Зеландиядан ва ҳаттоки хориждан ташриф буюрган одамлар тўпланди. Мусулмон бўлмаган минглаб кишилар маросимда иштирок этиб, ибодат майдончалари ортида сукунат денгизи ҳосил қилди, бу пайтда мусулмонлар масжидга кириш йўлини қўриқлаб турган полициялар ортида намоз ўқиди.
Бу кун мусулмон бўлмаган кўплаб аёллар маҳаллий даражада бир неча минг кишидан ортиқ бўлмаган ва миллий даражада 50 минг киши атрофида бўлган мусулмонлар жамияти билан бирликни намойиш этиш мақсадида бошига рўмол ўраб чиқди.
Бугун сал аввалроқ теракт қурбонларидан бири дафн этилди. Красичерч кенгаши баёнотида хабар қилинишича, куннинг иккинчи ярмида яна 26 киши дафн этилади.
Линвуд ва ал-Нур масжидлари шанба куни яна очилиши кутилмоқда.