Жума куни Эронда президентлик сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади
Эрон Ислмо республикасида президентлик сайловларнинг иккинчи босқичи жума куни ўтказилади.
Жума намозидан аввал тўрт ракат суннат ҳақида
Маълумки, мўмин-мусулмонлар беш маҳал фарз намозлари билан бирга суннат намозларини ҳам ўқишади. Суннат намозлар муаккада ва ғойри муаккадага бўлинади, яъни таъкидланган ва таъкидланмаган суннатлар. Муаккада суннатлар ҳукм жиҳатдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бардавом бажарганлари учун вожибга яқин мақомда туради. Уларга бепарволик қилиш мумкин эмас.
Жума куни ғусл қилиб, хушбўй нарса суртиш
Жума куни учун ғусл қилишнинг фазилати кўплаб ҳадисларда таъкидланган. Бунда, ғусл қилишдан олдин жума учун, деб ният қилиш лозим. Шундан сўнг, хушбўй атрлари бўлса, суртиб олиш ҳам суннатдир. Бунда, суннатга эргашишни ният қилишга алоҳида эътибор бериш талаб этилади.
Жума куни билан табриклаш
Яқин йиллардан бери баъзилар томонидан: "Жума айёмингиз муборак бўлсин" "Жума муборак" дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачон-ки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина "жума муборак бўлсин" деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табриклашмаган", деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди. Бу гап-сўзларга қисқа жавоб шуки, мўмин-мусулмонлар ўзаро бир-бирларига соғлиқ-саломатлик тилаб, Жума куни билан табриклашлари мубоҳ (савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган) амаллардандир.
Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига мусулмонлар киришини чеклашда давом этмоқда
Исроилликлар кетма-кет тўртинчи жума куни ишғол остидаги Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжидига намозхонларнинг жума намози учун киришига қаттиқ чекловлар жорий қилмоқда.
Жума одоблари
«Жума» сўзи арабча бўлиб, “жамлаш” деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тарихида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
Жумъанинг фарзлиги ҳақида
Аллоҳ жалла шаънуҳу «Жумуъа» сурасида: «Эй, иймон келтирганлар! Қачон жумъа куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган (9-оят).
Ушбу ояти карима Жумъа намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар
Бу одоблар ўн бештадир:
Қирғизистон ҳукумати жума намозларини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат мусулмонлар диний идорасига жума намозлари ва ифторликларни вақтинчалик тўхтатиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди ва буни коронавирус вазият ўзгариши билан изоҳланади.
Миср фатволар Маркази эпидемия пайтида жума кунлари масжидга бормасликка рухсат берди
17 декабрь куни Миср фатволар Маркази (Дар Ал-Ифтаа) коронавирус юқишидан қўрққанлар учун жума намозида бўлмаслик жоизлигини тасдиқлади. Шунингдек, янги фатвога кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар масжидда мажбурий жума намозига қатнаши тақиқланади.