«Европа Иттифоқининг бундай хулқ-атвори фақат унинг Сурияга қарши очилган урушдаги иштироки, ЕИ мамлакатлари томонидан бир тарафлама санкциялар жорий қилиниши оқибатида сурия халқи чекаётган азоб-уқубатлар учун жавобгар эканлигини таъкидлайди. Террористик гуруҳларга чексиз ёрдам кўрсатган ва шу сабабли Сурияда рўй бераётган хунрезликлар учун билвосита жавобгар бўлган давлатлар қаторидан бўлган Европа вакилларининг сурияликларга ҳамдардлик билдириши асносида мунофиқлиги ғазаб уйғотмоқда», - дейилади Сурия ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамизки, Сурия бўйича учинчи халқаро донорлик анжумани Брюсселда 12-14 март кунлари бўлиб ўтди. Форум якунларига кўра унинг қатнашчилари Сурия халқи ва қочкинларга қарийб 7 млрд долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
Сурия: сурияликларнинг азоб-уқубатлари учун ЕИ мамлакатлари жавобгар
Сурия халқининг уруш давридаги азоб-уқубатлари учун Европа Иттифоқи мамлакатлари жавобгардир. Бу ҳақида SANA давлат ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган араб республикаси ТИВ баёнотида маълум қилинди. Баёнотда, хусусан, Дамашқ «Брюсселда Сурия – асосий иштирокчи томон ҳукумати вакилларининг иштирокисиз Сурия бўйича халқаро конференция чақирилишидан ҳайратда» эканиги қайд этилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди