Хабар қилинишича, шайхнинг машинасига қарата олти-еттита ўқ узилди. Муфтий Усманий хусусий касалхонага келтирилди, бироқ унинг ўғли Имран Тақи унинг отаси билан бирга экани ва ҳаммаси жойида эканлигини маълум қилди.
Журналист Ансар Аббасий муфтий Тақий Усманий билан ҳужумдан кейин суҳбатлашди ва муфтий унга машинада хотини ва иккита невараси билан бўлгани, уларнинг барчаси соғ-омон қолганини хабар берди.
Полиция Карачида патрул сонини кўпайтирди ва шаҳар масжидларида қўриқлашни кучайтирди.
20 миллион киши яшайдиган мегаполис ва Покистоннинг тижорат маркази саналган Карачи, минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган ўн йилликлар давом этган зўравонликдан сўнг, охирги йилларда полиция ва рейнжрлар тинчлик ва тартиб ўрната олган тинч шаҳар ҳисобланарди. Бироқ, маълумки, муфтий Усманийга бир неча марта таҳдид қилинган.
Муфтий Тақий Усманий замонамизнинг энг машҳур ханафий фақиҳларидан, ислом иқтисодиёти ва молия бўйича етакчи мутахассис, исломий билимларнинг турли соҳаларида кўплаб асарлар муллифи ҳисобланади. У Покистон Федерал шариат судида 1981 йилдан 1982 йилгача ва Покистон Олий суди Шариат апелляция коллегиясида 1982 йилдан 2002 йилгача судья бўлиб ишлган.
Аллоҳ таоло олимимизни ва унинг аҳли оилаларини Ўз хифзу ҳимоясида сақласин!
Абгорлар Тақи Усмонга суиқасд қилишди
Ҳозирги кунда энг машҳур ва нуфузли олимлардан бири Тақи Усмонга суиқасд қилинди. Бу воқеа жума куни кундази Карачи шаҳрида рўй берди, хабар беради Покистон ОАВ. Муфтий Таки Усмани одатда жума намозини ўқийдиган Байтул Мукаррам масжидига йўл олган пайтда олимнинг автомобилига Шарай Файсал кўчасида мотоцикл минган 4 та жангари ҳужум қилди. Шайхнинг иккита тансоқчиси – улардан бири Синд полицияси ходими, иккинчиси хусусий компания ходими эди – ҳужум пайти отиб ўлдирилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси