close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чеченлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувда армани айбланди

Печатникидаги «Неолит» кафесида чеченлар ва озарбайжонлар ўртасидаги тўқнашувга Арманистон фуқароси сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Ахборот ташаббуслари маркази раҳбари Фуад Аббасов журналистлик текшируви натижалари бўйича шундай хулосага келди ва видеомурожаатда гапириб берди, хабар қилади Axar.az.

Журналистнинг аниқлашича, низо рўй берган биринчи кун чеченлар бир озарбайжон йигитни қидиришган. Уларнинг қўлида тахмин қилинган жафокорнинг расмигина бўлиб, улар расмни бир-бирига WhatsApp орқали жўнатган. Ҳақиқатда эса бу йигит асли Арманистон фуқароси бўлиб, ўзин озарбайжон қилиб кўрсатган. 
Исбот тариқасида Аббасов қидирилаётган шахс билан қуйиб қўйгандай ўхшаш бўлган йигитнинг расми туширилган паспорт саҳифасини намойиш этган. Ҳужжат эгаси – 25 яшар Арманистон фуқароси Гарник Арамович Варданян.
Аввалроқ ОАВ «Неолит»даги тўқнашув миллатлараро характерга эга бўлмаган ва ижтимоий тармоқлардаги шахсий тортишувлар туфайли вужудга келганини хабар қилганди. Маълум қилинишича, фожиали ҳодисалар арафасида Алихон исмли Доғистонда туғилиб ўсган чечен йигит тахмин қилинишича, Ғариб Оруджов «бригадаси»дан бўлган озарбайжонлар билан ўзаро айтишиб қолган. Озарбайжонлар уни учрашувга чақирганлар ва Алихон хушидан кетиш касаллигига чалинган эканлигига қарамай, дўппослашган. Шундан сўнг пойтахтга турли минтақалардан Алихонни ҳимоя қилиш ва қасос олиш мақсадида чеченлар етиб келган. 
14 февраль куни бир гуруҳ чеченлар залга кириб, қарши томонни гаплашиб олишга таклиф қилади. Оруджев ва унинг ҳамроҳлари уларга лаббай деб жавоб беришади. Кўчага чиққач, улар чеченларнинг сони кўпроқ эканлигини кўришади. Бошланган жанжал ва ур-тўполон чеченларнинг ғалабаси билан тугайди. Оруджевнинг ўзи машинада қочиб қолишга улгуради, лекин унинг юрадиган йўналиши чеченларга маълум эди. Улар Оруджевни қувиб етиб, орқасидан отиб ташладилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase