Кўчага шундай ном бериш учун 28 март куни Индустриал район кенгашида жамоатчилик тинглови ўтказиш режалаштирилган.
Днепр шаҳар кенгашининг расмий сайтига ҳавол қилган ҳолда маҳаллий «Днепроград» ресурси хабар беришича, кўчанинг ҳозирги номи - Тополиная - Индустриал районда Шевченко районидаги кўчанинг номи билан бир хил.
Омина Окуеванинг эри, Адам Осмаев Днепрда кўчалардан бирига ҳалок бўлган рафиқаси, жанговар дугонаси, диндошининг номини беришда иштирок этган барча миннатдорчилик билдирди.
«Днепрдаги кўчани қайта номлаш ва унга Омина номини бериш жараёнида иштирок этган ҳаммага раҳмат. Днепр – гарчи Омина Одессада туғилиб ўсган бўлсада, унинг севимли шаҳри эди. Днепр Украина учун мураккаб бир даврда муҳим истеҳкомга айланди ва, эҳтимол, муҳимлик даражаси бўйича Украинанинг иккинчи шаҳри ҳисобланади. Энди бу шаҳар бизнинг қарҳрамонларимиз, Исо ва Омина билан адабий боғлиқ бўлади», - деб ёзди Адам Осмаев ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамизки, Омина Окуева – украиналик шифокор, фаол жамоатчи ва ҳарбий хизматчи эди. «Киев-2» батальони таркибида Украина шарқида уруш ва инқилоб қатнашчиси. Омина Окуева 2017 йил 30 октябрда Киев яқинидаги Глеваха қишлоғида ўлдирилди. Номаълум кишилар Окуева ва Осмаев ўтирган автомобилни буталар ортидан ўққа тутдилар. Омина Окуева олинган жароҳатлардан ҳалок бўлди. Унинг турмуш ўртоғи Адам Осмаев яраланди, лекин тирик қолди. Окуева Днепрда дафн этилди.
Днепрда Омина Окуева кўчаси пайдо бўлади
Украинанинг Днепр шаҳрида кўчалардан бирини мустақил Украина учун жон фидо қилган ва ҳатто жанговар ҳаракатлар шароитларида ҳам ҳижобини ечмаган Омина Окуева шарафига номланади, деб ёзади Украина мусулмонлар портали «Ислам в Украине».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси