Валид ибн Язид халифалиги
Валид ибн Язид 709 йили туғилган. Унинг онаси Уммул-Хажжож Ироқ волийси Хажжож ибн Юсуфнинг жияни бўлган. Валид ибн Язид отаси Язид ибн Абдулмалик (720-724) васиятига кўра, амакиси Хишомдан кейин халифа бўлиши керак эди. Аммо Валид хулқи ёмон бўлганлиги ва маст қилувчи ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли Ҳишом унга тахтни топширишни хоҳламади ва ўзининг ўғли Масламани валиаҳд қилишни ният қилди. Шу воқеа сабабли халифа Ҳишом ва Валид ибн Язид муносабатлари ёмонлашди. Валид Ҳишомнинг ўлимига қадар кўчманчилар орасида ҳаёт кечирди. Халифа Ҳишом фитна тарқалишидан қўрқар эди. Шунинг учун Валидни ҳокимиятдан четлатиш ҳақида кўрсатма бермади.
Имомлик ва халифалик қурайшдан бўлиши (кераклиги) ҳақида
Абу Довуд Таёлисий (муҳаддис, 750-819 й. Басра, Ироқ) “Муснад”ида: “Абу Барзадан (саҳоба): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алай-ҳи васаллам дедилар: “Токи, ҳукмда адолатли, ваъдага вафоли ҳамда раҳм-шафқатли бўлар эканлар, раҳбарлик улардан бўлади”, дедилар. (Аҳмад, Абу Яъло (муҳаддис, 990-1066 й. Бағдод, Ироқ) ва Табаронийлар (муҳаддис, фақиҳ. 821-918 й. Акка, Фаластин) ривоят қилишган).
Россиянинг олий муфтийси Россияни "Худонинг халифалиги" деб атади
Россия ҳозирда анъанавий қадриятлар сақланиб қолган, турли миллат ва дин вакиллари тинч - тотув яшаётган ҳақиқий "Худонинг халифалиги" дир, деди Россия Олий муфтийси Талғат Тожуддин сешанба куни "Православлик ва Ислом – глобал тинчликка эришиш йўлида динлараро мулоқот" халқаро конференциясида.
Ҳизбут-таҳрир сектаси
Кўпинча «Ҳизбут-таҳрир» тарафдорларидан уларнинг "секта" эмас, балки "Исломий мафкурага эга сиёсий партия" эканликларини эшитишга тўғри келади. Сектант доимо ўзини бирон бир сектага мансуб эканини рад қилиши аниқ. Бундан ташқари, жалб қилинган одам "адашганлар гуруҳида" эканлигини билмаслиги ёки шубҳа қилмаслиги ҳам мумкин.
«Британия халифалиги» ташкил қилиниши ҳақида
Москвада Буюк Британия назорати остида бўлган мамлакатлар руҳонийлари вакилларининг Қоҳирада бутун мусулмонлар халифалик конгресси ўтказишнинг энг фаол тарафдорлари бўлганлиги бежиз эмас деб ҳисоблашди. Кўплаб давлатлар мусулмон руҳонийларнинг ушбу тадбирда қатнашишни истамаслигига қарамай, Қоҳира конгресси барибир бўлиб ўтди. Конгресс 1926 йил 13 майдан 19 майгача бўлиб ўтди.
Ислом сиёсатидаги ёш болаларнинг халифачилик касаллиги
Сўнгги вақтларда “Ҳизбут таҳрир” партияси энг асосий “ислом терроризми” мисолига айланиб улгурди. Турли жойларда ҳизбчилар аниқланиб, ҳибсга олинмоқда, уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилиб, уларнинг навбатдаги халқаси фош этилмоқда. Тақиқланган адабиётлари мусодара қилиниб, одамлари эса узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинмоқда.
Америка халифалиги
Бугунги дунёда мусулмонлар ўзларига қўйилган яъни инсон эркинликлари, рационал фикр ва барча нарса устидан руҳонийлар, коҳинлар корпорацияси ва дин ходимлари ҳукмрон бўлган жамият қуриш орзуси айбидан ўзларини оқлашдан чарчашди. Келажакдаги сиёсий даҳшат сифатида айбловчилар Саудия Арабистони ва Эрон каби тузумларда асосий сиёсий куч бўлган Шайх ва Оятуллоҳларни мисол ва тимсол сифатида келтирадилар.