Биз сарлавҳа қилиб келтирганимиз жумла, бизга огоҳлик дарсини берувчи ҳадислардандир. Уни Имом Бухорий (рҳ) Абу Ҳурайра (ра)дан ривоят қилиб келтирганлар. (Имом Бухорий. "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ". Адаб китоби 83-боб, 6133-рақамли ҳадис. ) Расулуллоҳ (сав) ушбу сўзлари билан ўн тўрт асрдан буён биз мусулмонларни уйғоқ бўлишга ва бепарво бўлмасликка чорламоқдалар.
Ҳозирги кунда христиан миссионерлиги муаммоси олдимизда кўндаланг бўлиб турибди. Улар озми-кўпми ўз мақсадларига эришмоқдалар. Алам қиладиган жойи, зарарини билиб туриб бепарво бўлишимиздир. Ўша тешикдан илон (ёки чаён) чиқиб яна чақишига кўзимиз етиб туриб, ғафлатда давом этишимиздир.
Сўфи Аллоҳёр (рҳ) бир байтларида дунёни илонга ўхшатганлар, "усти силлиқ ва нақшинкор, ичи заҳарли" деб. Миссионерлар ҳам ўша ташбеҳга тўлиқ мос келади. Ҳатто ташбеҳ эмас, айнан ўзидир десак ҳам хато қилмаймиз.
Балки, жуда ошириб юбординг, дерсиз. Зора мен хато қилган бўлсаму, уларнинг хавфи биз ўйлаганчалик катта бўлмаса...
Лекин Инжилда келтирилган Ҳаворий Павлуснинг бир сўзи бизни янада сергак бўлишга ундайди. Биз Павлусни оддий бир ҳаворий (ҳатто Исо (ас)ни кўрмаган ҳам) деб ўйласак, христиан илоҳиётчиси Ҳ.Кунг: "Павлус христианлик асосчисидир. Усиз христианликни, ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмайди", деган. Христианликда биринчи миссионер ҳам ана шу Павлусдир. Демак, унинг ҳар бир сўзи, кўрсатмаси миссионерлар учун дастурул-амал ва қатъий қонундир.
Энди ўша сўзларга эътибор беринг:
"Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим. Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудиларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасамда, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга (яъни, Тавротга) қарамдай бўлдим. Мен Худо олдида Қонунсиз ҳам эмасман; аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман. Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундан бехабардай бўлдим. Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса, баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. " "Инжил". 1 -коринфликларга мактуб. 9-боб 19-23-жумлалар. 441-бет () "...Улар нажот топсин деб, турли и билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман... " ("Инжил". 1-коринфлгасларга мактуб. 10-боб 33-жумла. 444-бет.)
"Муқаддас китоб"нинг "муқаддас" кўрсатмаси бу. Булардан очиқ кўриниб турибдики, Павлус одамларни ўз таълимоти ишонтириш учун ҳамма нарсани жоиз деб билганини, ҳамма йўл услубларни қўллаб кўрганини, ишониб қабул қилмаган тақдирда кўзлаган кишисини ўз тарафига тортиш мақсадида, гўё ўзини уларнинг ишонч эътиқодларини қабул қилаётгандек кўрсатиб, ўзининг кимлигини, ғоясини, ичидаги "хайрли" (аслида ғайрли) мақсадини яширганини очиқ бан этмоқда. Аллоҳга шукрки, ўша даврда Ислом дини мавжуд эмасди. Акс ҳолда, у сўзининг бошида "Мусулмонларни эргаштирай деб, мусулмонлар мусулмон каби бўлдим", деган бўлар эди. Лекин афсуски, Павлус бу сўз айтмаган бўлса ҳам, унинг ворислари (Исо (ас)нинг ворислари эмас) бу қойиллатиб бажармоқдалар. Улар мусулмон халқ ичида ўзлари мусулмондек тутадилар. Гўё Муҳаммад алайҳиссаламга ишонгандек, у (сав)нинг баъзи сўзларини келтирадилар. Гўё ўзини Қуръонни илоҳий китоб деб тан олгандек кўрсатиб, баъзи оятларни келтириб, унга амал қилишга чақиради. Очиқроқ айтадиган бўлсак, мусулмонларнинг эътиқодларидан, пайғамбарлар ва илоҳий китобларга бўлган ҳурматлари; фойдаланмоқчи бўладилар. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун мисолларни келтириб ўтсак.
Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти билан (жуда фаол сурат шуғулланаётган "Иеҳованинг шоҳидлари" сектаси тарқатган адабиётларда баъзи маълумотларга эътиборингизни тортмоқчиман. (Уларнинг фаоллип шу билан қиёслаш мумкин: ҳар ойда чиқадиган "Қўриқчи минора журнали шу қадар тез келиб, тез тарқаладики, гўё шу ерда қилинаётгандек. Мен ўзим гувоҳ бўлганим, "Қўриқчи минора журналининг 2007 йил феврал сони қўлимга тушиб қолди. Ўшанда ҳ февралнинг 1-ҳафтаси эди. Энди таққослаб кўринг: "Ҳидоят" журналинин сони 6 март куни босмохонага берилган. "Ҳидоят" журнали. 2007 йил. 2-сон. 2-бет.)
1-мисол. Улар мусулмон кишига ўзларини Худонинг ягоналига ишонадиган кишилар деб таништиришади. "Сизлар каби биз ҳам Аллоҳ ягона деб ишонамиз. Бошқа христианлар каби "Худо учта" демаймиз, Масиҳни Худо деб айтмаймиз", дейишади.( Қаранг: "Худо биздан нима талаб қиляпти" (рисола). 2-дарс. Германия. 4-5-бетлар.)
Соддароқ мусулмон бу сўзни эшитиб, яна бир христиан мусулмон бўлибди шекилли, деб севиниб кетади. Лекин уларнинг мусулмонларга мусулмондек кўриниб, уни ўз динига оғдиришга уринишининг бири қадамидир бу.
2-мисол. Уларнинг адабиётларидан айнан иқтибос келтирамиз.
"Ислом дунёсида Муқаддас Китоб Таврот, Забур ва Инжилдан бўлган китоб сифатида танилган. Куръоннинг камида 64 ояти китоблар Худонинг каломи деб номланган ва уларни ўқиш ҳамда у келтирилган амрларга амал қилиш таъкидланган... "
Ислом дунёси Таврот, Забур ва Инжилни тан олиши ва уларга келтириши бор гап. Лекин ушбу учта китобдан иборат бўлган яхли' "Муқаддас китоб" эътиқоди Исломда йўқ. Қуръони каримда "Таврот" сўи, "Забур" сўзи, "Инжил" сўзи келган. Бундан кўп оятларда умумий "китоб" лафзи билан келган. Лекин ажабланарли ; шундаки, Қуръони каримда ушбу китоблар "муқаддас китоб" -деган сифат билан бирор марта ҳам зикр этилмаган.
Қуръони каримда ўтган самовий китобларни ўқиш ва унга амал қилиш бўлган буйруқлар мусулмонлар учун эмас, балки ўша китоблар, кўрсатмаларга амал қилмасдан, у китобларда келиши башорат берилган охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни қабул қилмаган "аҳл китоблар"га қаратилгандир. (Масалан, Моида сураси 43-45-оятларга қаранг)
3-мисол. "Қуръонда бу китобларга имон келтириш, ишониш кераклиги айтилган. "Мўминлар ... Аллоҳга, Унинг фаришталарига, (муқаддс китобларига ва пайғамбарларига имон келтирадилар" (2-сура 285-оят)
Улар ўз китобларида Таврот ва Инжиллар ҳақидаги барча оятлар келтирмайдилар. Фақатгина уларга имон келтириш кераклиги, Аллоҳ китобларни нур ва ҳидоят қилиб нозил қилгани ҳақидаги оятлар: кўрсатадилар холос. Қуръони каримда эса, ўша китобларни ўзгартириб юборишгани, бузишгани, ўз қўллари билан ёзиб, "бу Аллоҳнинг ҳузуридан келган китоб", дейишлари ҳам айтилган. Лекин улар содда мусулмонга буни айтишмайди. Қуръони каримда: "Аммо ўз қўллари билан китобни ёзиб кейин "бу Аллоҳнинг ҳузуридандур" дейдиган кимсаларнинг ҳолиг вой", дейилган.
Дарҳақиқат, ҳозирги кунда "муқаддас китоб" деб бизга тақдим этилаётган (тарқатилаётган) китобни уларнинг ўзлари ҳам инсонлар томонидан ёзилганини эътироф этишади. "Матто баён этган Хушхабар" (Матто Инжили) ва ҳоказо каби. Павлуснинг бир мактубида шундай жумлалар бор:
"Ҳайронман сизларга, қанчалик тез Масиҳнинг иноятли даъватидан юз ўгириб, бошқа бир "Инжил "га сажда ўтдингизлар! Аслида, бошқа Инжил йўқ. Фақат баъзлар сизларни чалғитиб, Масиҳ Хушхабарини бузиб кўрсатишни хоҳлайдилар. Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошқа бир "Хушхабар" келтирса, лаънати бўлсин!... " ("Инжил". "Галатияликларга мактуб" 1-боб, 6-8-жумлалар. 479-бет.)
Исо (ас)дан кейин у зотга Аллоҳ томонидан нозил қилинган китоб бир ёқда қолиб, ўзлари кўплаб "Инжиллар" ижод этишди. Ҳозирги кунда христиан олами эътироф этадиган Инжилларнинг ўзи ҳам тўрттадир. Нима учун битта эмас, тўртта? Ҳатто, ўша тўртта Инжилларнинг баъзилари Павлуснинг ана шу мактуби ёзилган тарихдан кейинроқ ёзилган-ку. Менимча ортиқча изоҳга ҳожат бўлмаса керак. Ақл эгаларига бир ишора кифоядир.
4-мисол. "Қуръонда Исо ҳақида шундай дейилган? " сарлавҳаси остида бир неча оятлардан парчалар келтиришади. Шулардан бирида "Худо Исога ўлимни берган, кейин уни тирилтирган ва ўз ҳузурига кўтарган (19-сура "Марям ", 33-оят) " деб келтирилган.
Миссионерлар Таврот ва Инжилларни бузганлари етмагандай, Куръони карим оятларини ҳам бемалол бузиб талқин қилаверадилар. Чунки Аллоҳнинг каломини бузишда улар узоқ йиллик тажрибага эгадирлар. Ўша оятни тўлиқ ҳолда келтирсак:
"Менга туғилган кунимда ҳам, вафот этадиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам салом (омонлик) бўлур."
Бу оятда "вафот этадиган куним" дейилган, "вафот этган куним" дейилмаган. Оятда Исо (ас)нинг Қиёматга яқин ер юзига тушганларидан сўнг вафот этишлари ва охиратда қайта тирилишлари ҳақида сўз кетмоқда. Улар эса, буни бузиб, гўё Исо (ас)нинг хочга михланиб ўлдирилганликлари ва уч кундан кейин тирилганликлари ҳақидаги сафсата гапларини Қуръон ояти билан тасдиқламоқчи бўлмокдалар.
Бизни ўзларининг ботил ақидаларига эргаштириш учун, Ислом таълимотлари ва Қуръон оятларини бузиб, ўзимизга қарши қурол қилаётганларини билиш учун келтирилган мисоллар кифоя деб ўйлайман.
Бу муаммо юртимиз, ватанимиз ва халқимиз учун янгилик эмас. Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётини кўра олмайдиган ва ҳасад кўзи билан қарагувчилар илгари ҳам бўлган. Ўзларининг бузғунчи ғояларига эришиш учун бизнинг заминимиздан фойдаланмоқчи бўлган ғаламислар аждодларимизга ҳам етарлича ташвиш туғдиришган. Мевали дарахтга тош отилади, деган нақл бор. Улар бизга — юртимизга тош отаётган эканлар, бу ердаги қайсидир яхшиликни ўзлаштириб олиш мақсадлари бор, демакдир.
Бундан ташқари, миссионерлик муаммосини бартараф этишда ва соддадил халқимизни уларнинг ёлғонларига алданиб қолишларининг олдини олишда аждодларимизнинг илмий, мантиқий ва фикрий услубларидан фойдаланишимиз лозим. Биз муқаддас Ислом динимиз таълимотларини чуқур ўрганишимиз, унинг барча кўрсатмаларини илмий, ақлий ва фалсафий асослари билан билишимиз ва нотўғри фикрларга қарши жавоб бера оладиган савияга кўтарилишимиз жуда муҳимдир. Бу борада ҳиссиётга берилиш ёки турли кўринишдаги куч ишлатишлар фойда бермайди. Чунки жаҳолатга қарши маърифат билан бориш, ақл эгаларининг йўлидир. Аллоҳнинг ўзи барчамизни бир тешикдан икки марта чақилишдан асрасин!
Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди
Инсон боласи туғилгандан бошлаб, яшашга, камолотга, юксакликка интилади. Ҳаёт йўли текис ва равон эмас, албатта. Одамзот гоҳида қоқилади, гоҳ йиқилади, озми-кўпми шикаст-жароҳатлар олади. Шулар билан унинг ҳаётий малакаси ошиб боради. Ақли ва фаросати чархланиб, ўткирлашади. Олдинги хатолари такрорланмаслиги ва яна йиқилиб шикаст олмаслиги учун эҳтиёткорлик билан қадам босади. Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади-ку...
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Миссионерлар
|
Калит сўзлар