Абу Муслим
"Мунтазам алкоголь ва тамаки истеъмол қилиш мияни анча тезроқ қаришга мажбур қилади. Сунъий интеллект ёрдамида алкоголь ва тамаки истеъмол қилишга одатланган одамларнинг бош мия суратини таққослаган олимлар шундай хулосага келдилар. Жанубий Калифорния (Лос-Анджелес) университетидан Артур Тога бошчилигидаги олимлар жамоаси Scientific Reports илмий журналида тадқиқот натижаларини эълон қилди", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри.
Ўтган йил 30 декабрда Уханлик 34 яшар шифокор Ли Вэньлян ўз дўстларига хусусий тартибда яқинларини аниқланган коронавирус ҳақида огоҳлантиришни маслаҳат берди. Бир неча соатдан кейин унинг хабарлари скриншотлари вирусли бўлди, 3 январда эса Ли маҳаллий полиция бўлимига чақирилди ва «Интернетда миш-мишлар тарқатганлик учун» ҳайфсан берилди.
Янги атеистлар динни заҳарли ёлғонлар тўплами деб аташади. Аммо ғайритабиий нарсаларга ишониш нормал бўлса-чи? Америкалик олимлардан бири фашистлардан қочиб, Манхеттен атом бомбаси лойиҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган, физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Нильс Борнинг (Niels Bohr) уйига ташриф буюрди.
АҚШ Ўзбекистонда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкла Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича маъум бўлди. Пуллар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига ҳам маблағлар ажратилади.
Бугун Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон мусулмонлар диний идорасининг навбатдан ташқари ІХ қурултойида Серикбай қажи Ўраз ҚМДБ раиси, Бош муфтий лавозимига Науризбай қажи Таганулини таклиф қилди. Қурултойнинг 300 делегати таклиф этилган номзодни бир овоздан маъқуллади ва Науризбай қажи Таганули Бош муфтий этиб сайланди, хабар беради ҚМДБ матбуот хизмати.
"Россияда интернетни тартибга солиш ҳақида турли қонунлар бирин-кетин қабул қилиняпти. Танқидчилар бунда сўз эркинлиги учун хавф кўрмоқда", - деб ёзади журналист Люция Чирки Schweizer Radio und Fernsehen Швейцария телерадиокомпанияси сайтидаги мақоласида.
Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ваҳималар кун сайин ўсмоқда. «Ал-Жазира» одамлар ўзлари билмаган ҳолда вирус ҳақида тарқатаётган, қўрқув уйғотиб, ҳалокат кўламини ошириб кўрсатаётган хато фикрларни бир қилиб тўплади. Эпидемия 65 миллион кишининг умрига зомин бўлиши ростми? Муаллифлар ўқувчиларга нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканини тушунишга ёрдам беради.
Кутганимиздек, "аср битими" сифатида тақдим этилган Трамп-Нетанььяху режасига жамоатчиликнинг муносабати, улар орасидаги кескин фарқларга қарамай, барча араб давлатлари орасида бир хил бўлиб чиқди. Чунончи, Араб Лигасининг ўтган шанба куни бир овоздан қабул қилган баёнотида айтилишича, унинг аъзолари АҚШ-Исроил ўртасида «аср битими»ни рад этишади, у Фаластин халқининг ҳатто энг кичик ҳуқуқ ва истакларига ҳам жавоб бермайди.
Туркиянинг баёнот беришича, у камида бешта аскар ва турк армиясига бириктириб қўйилган уч нафар фуқаро шахснинг урушдан азият чекаётган Идлиб минтақасида режим қўшинлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Сурия режимига қарата жавоб зарбаси берди.
Саудия Арабистони ҳукумати томонидан маъқулланган таржимада ал-Ақса масжидини тавсифлаш учун «Ибодатхона» атамаси фойдаланилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исмлари тушириб қолдирилган. Саудия Арабистонида Қуръоннинг маъносини иброний тилига таржимасида ал-Ақса масжиди тушириб қолдирилди.
РПЧ раҳбарининг айтишича, Россия гимнида «Худо асрайдиган она юрт» сатри ҳам бор экан. Москва ва Бутун Русь Патриархи Кирилл литургия интронизацияси 11 йиллигига бағишланган зиёфат пайтида Конституцияга Худони ёдга олиб ўтиш учун дуо қилишларига даъват қилди. Бу ҳақида шанба куни ўзининг Telegram каналида Москва патриархати ОАВ ва жамият билан черковнинг ўзаро муносабатлари Синодал бўлими раиси Владимир Легойда ёзди.
Берлинда бўлганимда мен Германияда нацистлар ҳукмронлиги даври каби мураккаб ва даҳшатли мавзуни айланиб ўта олмадим, албатта. Шахсан менга доимо қандай қилиб нацистларнинг мудҳиш ва инсониятга қарши ғояларини миллионлаб немисларга сингдира олгани қизиқ эди.