"Федор Крашенинников бекорга ҳимояланмоқчи бўлди. Январда Екатеринбург суди ҳукмни ўз кучида қолдирди. Интернетда ҳукуматни ҳақорат қилгани учун Швейцария валютасида ҳисоблаганда тахминан 500 франк жарима тўлашига тўғри келади. Минтақада бу бир ойлик иш ҳақига тенг. Крашенинников битта Telegram мессенджеридаги шарҳ учун суд олдида жавоб беришига тўғри келишини хаёлига ҳам келтирмаган", - дейди нашр.
"Крашенинниковнинг Telegram каналида гап асосан адлияни танқид қилиш, мухолифат ва ҳукуматга қарши норозиликлар ҳақида боради. Крашенинников фикрига кўра, унинг танқидий позицияси унга қарши иш очилганининг амалий сабаби ҳисобланади".
"Сиёсатшунос Крашенинниковга қарши жараён – бир марталик ҳолат эмас. Ўтган йилнинг март ойида янги қонун қабул қилинганидан кейин Россия судлари 15 минг франк атрофида жарима белгилади. Қонунда Россия Федерацияси давлат рамзларини ҳақорат қиладиган маълумотларни интернетда нашр қилишни тақиқлайди".
«Ушбу ва бошқа қонунларга асосланиб, сўнгги йилларда ҳукумат Интернетдаги баёнотларга қарши чиқмоқда. Бир неча ҳолатларда судланувчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Масалан, Андрей Бубеев "Қрим – бу Украина" жумласи бўлган мақолани репост қилгани учун икки йилдан кўпроқ қамоқ жазосига ҳукм қилинди» , - деб хабар беради нашр.
"Ҳукуматни ҳақоратлаш тақиқланиши оммавий ахборот воситаларига, масалан, Екатеринбург шаҳридаги "Знак" мустақил онлайн-журналига ҳам дахл қилди. Бош муҳаррири Дмитрий Колесевнинг айтишича: "Бизга намойишларда бақириб айтиладиган шиорларни ва ҳукуматни ҳақорат қилиши мумкин бўлган плакатларни намойиш этиш рухсат этилмаган. Расмийларни хафа қиладиган нарса – бу сиёсий масаладир».
"Икки ҳафтадан камроқ вақт ичида расмийлар бизнинг веб-сайтимиздаги мақолани блокировка қилиш билан таҳдид қилишмоқда", - деди Колезев. "Биз нашр этмаслигимиз керак бўлган тақиқлар тобора кўпайиб бормоқда. Парламент доимий равишда қонунларни қабул қилмоқда, маҳаллий ҳокимиятлар эса уларни тобора қаттиқроқ қўллашмоқда».
"Вақт ўтиши билан Россия президенти Интернет ҳақида фикрини ўзгартирди", - деб ёзади нашр. "Биринчи президентлик даврининг бошида, 2001 йил март ойида Путин: "Мен Интернет жуда истиқболли алоқа шакли, коммуникация шакли, маълумот олиш шакли, жуда қизиқарли деб ҳисоблайман (...) ".
"Биринчи ўзгариш Россиядаги кўп йиллик норозиликлар натижасида, деярли ўн йил ўтгач рўй берди. 2011-2012 йил қишида одамлар Интернетда норозилик намойишини уюштиришди. Шундан сўнг ҳукумат Интернетни тартибга солиш бўйича бир қатор чораларни кўрди"
"Иккинчи ўзгариш деярли икки йил кейин рўй берди, у Украинада россияпараст ҳукумат ағдарилиши билан боғлиқ бўлди. У ерда ҳам одамлар ўз норозилигини интернет орқали мувофиқлаштирган. Норозиликлар ва Россия билан Ғарб ўртасида ташқи сиёсат соҳасидаги музлик даври, эҳтимол, Путиннинг интернет ҳақидаги фикрини ўзгартирди", - ҳисоблайди мақола муаллифи.
Интернет давлат томонидан Россия ундан ҳимояланиши керак бўлган хавф манбаси сифатида қабул қилинмоқда. Бу, бошқалар қаторида шунга олиб келдики, Россиянинг барча интернет-провайдерлари эндиликда трафикни назорат қилиш учун қурилмалар ўрнатишга мажбур.
"Ҳукумат шу тариқа хотят одамларга интернетда улар истаган нарсани гапиришни тақиқламоқчи, - ҳисоблайди IT-эксперт Михаил Климарев. – Суд жараёнлари етарли эмас. Улар билан ҳаммани қўрқитиб бўлмайди. Шу сабабли ҳукумат техник воситалар ёрдамида уларнинг фикрига кўра, номақбул бўлган ахборотни олдиндан фильтрлашга ҳаракат қилмоқда".
Қолаверса, Климаревнинг сўзларига кўра, қўлланаётган техника етарли даражада ривожланмаган ва фойдаланиш учун яроқли эмас. "Бироқ, алоҳида ҳолатларда ҳукумат стратегияси қандай фаолият юритишини Федор Крашенинников билан боғлиқ мисол кўрсатди, - хулоса қилади нашр. – Суд жараёнидан сўнг у ўзини тез-тез цензурадан ўтказмоқда, SRF га берган интервьюда атишича: "Мен ёзишни бошлаганимда қуйидагича савол бераман: "Ўзимни ортиқча потенциал хавф остида қолдиришнинг нима кераги бор?"
Манба: SRF
Абу Муслим таржимаси