АҚШ Ўзбекистонда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майкла Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича маъум бўлди. Пуллар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга йўналтирилади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларига ҳам маблағлар ажратилади.
Маблағлар АҚШ ёрдам дастури орқали ажратилади. Эслатиб ўтамизки, Помпео Ўзбекистонга 2-3 февраль кунлари ташриф буюрди. Ташриф чоғида бир гуруҳ диний фаоллар билан учрашиб диний эркинликлар мавзусида суҳбат ўтказди, хусусан булар ичида диний блогер Абу Муслим ҳам бор эди.