close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

CNN (АҚШ): шифокор декабрь ойидаёқ коронавирусни сезган, лекин уни жим бўлишга мажбур қилишган

Ўтган йил 30 декабрда Уханлик 34 яшар шифокор Ли Вэньлян ўз дўстларига хусусий тартибда яқинларини аниқланган коронавирус ҳақида огоҳлантиришни маслаҳат берди. Бир неча соатдан кейин унинг хабарлари скриншотлари вирусли бўлди, 3 январда эса Ли маҳаллий полиция бўлимига чақирилди ва «Интернетда миш-мишлар тарқатганлик учун» ҳайфсан берилди.

Уханлик бир шифокор ўз дўстларига хусусий тартибда яқинларини аниқланган коронавирус ҳақида огоҳлантиришни маслаҳат берди. Бир неча соатдан кейин унинг хабарлари скриншотлари вирусли бўлди.
30 декабрь куни Ухань шаҳридаги 34 ёшли шифокор Ли Вэньлян университетдаги бир гуруҳ синфдошларига WeChat ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: маҳаллий денгиз маҳсулотлари бозорида етти беморга SARS-симон касаллик ташхиси қўйилган ва улар касалхонага карантинга юборилган деб маълум қилган. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда.
Лининг тушунтиришича, у кўрган тестга кўра, бу касаллик ўткир респиратор синдромни (САРС) ўз ичига олган катта вируслар оиласи, коронавирусни ифодалайди.
У дўстларига хусусий тартибда ўз яқинларини огоҳлантиришни маслаҳат берди. бир неча соатдан кейин унинг хабарлари скриншотлари вирусли бўлди.
Худди шу куни Ухань соғлиқни сақлаш муниципал комиссияси шаҳар тиббиёт муассасаларини денгиз маҳсулотлари улгуржи бозорида «номаълум пневмония» аниқлангани ҳақида огоҳлантириш хабари жўнатди.
Хабарда қуйидаги огоҳлантириш бор эди: «Ҳар қандай ташкилот ёки хусусий шахсларнинг даволаш ҳақида маълумотни рухсатсиз эълон қилиши тақиқланади».
31 декабрда Ухань соғлиқни сақлаш органлари вирус авж олишини муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказдилар. Ли касаллик ҳақида қандай билиб олганини аниқлаш учун касалхона раҳбарияти томонидан чақирилди.
3 январь куни Ли маҳаллий полиция бўлимига чақирилган ва чат-гуруҳига юборган хабари туфайли "Интернетда миш-мишлар тарқатганлик" ва "Жамоат тартибини бузганлик" учун танбеҳ олган. Ли баёнотга имзо қўйиши керак эди, у ўзининг "қонунбузарлиги" ни тан олди ва бундан кейин "ноқонуний хатти-ҳаракатлар" қилмасликка ваъда берди.
1 феврал куни Ли Вэньлянда коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Унинг ташхиси бутун Хитойда ғалаён қўзғатди, бу ерда касалликка қарши давлат цензурасига ва аҳолини ҳалокатли вирус ҳақида огоҳлантириш кечикишларига салбий муносабат кучайиб кетди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase