Бани Исроил оят-мўъжизаларга гувоҳ бўлган: Очиқ ҳужжатлар келди...
Рисолатнинг бошида Фиръавн Мусо билан сеҳргарлар ўртасида беллашув ўтказиб натижада ўзи мағлуб бўлади, шарманда бўлади: «Ўша ерда улар мағлуб бўлди ва хор бўлган ҳолларида қайтишди. Сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ташланиб: оламлар Раббисига иймон келтирдик, Мусо ва Ҳоруннинг Раббисига, дедилар».(Aъроф: 119-120.) Фиръавн сеҳргарлардан норози бўлди, балки уларни Мусо билан бирга тил бириктирганликда айиблаб; қаттиқ азоб бериб ўлдирди, номардларча аламини сеҳрдан қайтиб тавба қилганардан олди, ҳа очиқ номардлик қилди. Эрталаб Фиръавн билан куфр келтирган сеҳргарлар, кечка бориб Мусо билан иймон келтириб шаҳид бўлдилар, Аллоҳ буюкдир!
Бани Исроилнинг муқаддас ерга киришдан бош тортиши
Бани Исроил Фиръавннинг зулм ва истибдоди остида узоқ вақт яшади. Аллоҳ таоло уларни қутқариш учун Мусо алайҳиссаломни юборди. Уларга ўзининг турли неъматларини ато этди. Охири бориб, Муқаддас ерга киришларини ирода қилди. Шунда Мусо алайҳиссалом уларни бу илоҳий амр¬ни амалга оширишга ундаш мақсадида Моида сурасидаги ушбу гапни айтдилар:
Мусо алайхиссалом ва Қорун
Қорун Мусо алайҳиссалом қавмидан ва яқин қариндошларидан булган. Аллоҳ таоло унга калитларини ҳам бақвувват кишилар кутариб юришга қийналадиган даражада хазина ато қилган эди. Уни курганлар молини ва у эришган мол-дунёнинг узида булишини орзу қиларди. Қавмидаги илмли кишилар насиҳат қилишди. Кибрининг оқибатидан огохртантиришди. Аллоҳ таолонинг неъматига шукр қилиш, ерда бузгунчилик қилмасликни талаб қилишди. У ни Аллоҳ таолонинг розилиги ва Аллоҳ таоло берган дунёдаги насибаси билан охират диёрини кузлашга қизиқтирдилар.
Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз
Эй меҳрибон ота, шуни яхши билгинки, ҳидоят -Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад!) Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топувчиларни яхши билувчидир” (Қасас сураси, 56-оят).
Сен ҳам Фиръавн ишонган нарсаларга ишонасанми?
Бир куни Фиръавн, одамларга ўз қудратини намойиш этиш истагида, Мусо алайҳиссалом унга сажда қилишга даъват этган Худони кўришга қарор қилади. Ўйлаб қўйилган ишни амалга ошириш учун Ҳомон билан маслаҳатлашиб, унинг устига чиқиш ва Худони кўриш учун баланд минора қуришни режалаштиради.
Мусулмонлар Мусо алайҳиссалом ва унинг халқи фиръавндан қутқарилишини рўза билан нишонлайдилар
Душанба куни мусулмонлар Муҳаррам ойи – мусулмонлар биринчи қамарий ойининг ўнинчи куни ҳисобланган Ашура байрамини нишонлайдилар. Ашура куни рўза тутиш Арабистон аҳолиси учун қадимий анъана ҳисобланади.
Олимлар: Тур тоғи Саудия Арабистонида жойлашган экан
Библияда номи зикр қилинган, Аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссалом сўзлашган Сийно тоғи Саудия Арабистонида жойлашган. Бу ҳақида Чарльз Уиттакернинг илмий тадқиқотига ҳавола қилган ҳолда Daily Star нашри хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, олимлар шу пайтгача Мусо алайҳиссалом ўнта амрини олиш учун Худо билан мулоқот қилган тоғнинг аниқ жойлашган жойи ҳақида ҳозиргача баҳслашиб келмоқда.
Қуръон оятларидаги қадимги Миср тарихи
Қуръони каримда Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн ўртасидаги можаро ҳамда унинг бани Исроилга қилган зулми батафсил зикр қилинган. Бундан ташқари, Қуръони каримда қадимги Миср тарихига оид маълумотлар бор. Энг қизиғи, мазкур маълумотлар тарихчи ва археологлар тарафидан яқинда тўлиқ тасдиқланди.