close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар: Тур тоғи Саудия Арабистонида жойлашган экан

Библияда номи зикр қилинган, Аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссалом сўзлашган Сийно тоғи Саудия Арабистонида жойлашган. Бу ҳақида Чарльз Уиттакернинг илмий тадқиқотига ҳавола қилган ҳолда Daily Star нашри хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, олимлар шу пайтгача Мусо алайҳиссалом ўнта амрини олиш учун Худо билан мулоқот қилган тоғнинг аниқ жойлашган жойи ҳақида ҳозиргача баҳслашиб келмоқда.

Сийно тоғи Мисрда жойлашган деб ҳисоблаш қабул қилинган, бироқ, Луизиана Баптистлар университети олимининг 285 бетдан иборат диссертациясида қайд этилишича, ҳақиқатда бу тоғ Жабал-ал-Лауз деб аталади ва у Саудия Арабистонининг шимолий-ғарбий қисмида, Урудн билан чегарадан узоқ бўлмаган Табук вилоятида жойлашган.
Бундай хулосага Уиттакер бир қанча қояга ишланган расмлар, ёзувлар, табиий хусусиятлар, жой рельефи ва яқин ҳудудларни ўрганиш натижасида келди.
Бундан ташқари, тоғ яқинида исроилликлар томонидан олтиндан ясалган бузоқ бути учун тайёрланган тош меҳроб қолдикларини ҳам топиш мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase